ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

«Экстремизм» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “кескин фикр ва чораларни ёқлаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Олимлар “экстремизм” иборасини сиёсий атама деб қарайдилар. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳатлари шундаки, норасмий экстремистик ташкилотлар раҳбарлари сиёсий масалалар юзасидан “кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан”, яъни куч ишлатиш, зўрлик билан давлатлардаги расмий ҳокимиятни ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигидадир. Уларнинг норасмий дейилишига сабаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партиялар”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар” ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги амалдаги қонун талабларига кўра расман Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтмаганлигидадир.
Диний экстремизм – кенг маънони англатади. Экстремистлар барча динларда, масалан, буддизм, христианлик, исломдаги норасмий оқимларда учраб туради.
Диний экстремизм кескин чораларни қўллашга, баъзан зўравонлик ҳаракатларини содир этишга мойиллиги билан ажралиб туради. Бунда муайян шахс ҳам, бошқа динга мансуб ижтимоий гуруҳ ҳам ёки шу диннинг ўз вакиллари томонидан рад этилаётган мазҳабга мансуб вакиллар ҳам таъсир кўрсатиш объекти сифатида танлаб олиниши мумкин.
Ислом экстремизми — исломнинг қадимги ғоялари ва идеалларини қайта тиклашни куч ишлатиш йўли билан амалга оширишга қаратилган диний-сиёсий ҳаракат. Бундай ҳаракат диний мутаассибликка асосланган бўлиб, муайян мазҳаб таълимотига қаттиқ ёпишиб олиш оқибатида юзага келади ва кўпинча муайян сиёсат ва иқтисодий манфаатларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Ислом дини доирасида биринчи экстремистик оқим — Хорижийлар ҳаракати эди. Хорижийлар Али ибн Абу Толиб билан умавийлар давлатининг асосчиси Муовия ўртасидаги урушни музокара ва келишиш орқали тўхтатиш сиёсатига Али розилик бергани учун унга қарши бўлдилар. Хорижийлардан бири Абдураҳмон ибн Мулжам ас-Соримий 661 й.да 4-халифа Али ибн Абу Толибни ярадор қилиб ўлдирди. Хорижийлар умавийлар ва аббосийлар халифалигига қарши уруш олиб бориб, жуда кўп мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлди. Замонлар ўтиши билан улар барча ислом жамоасининг қаршилигига учради. X асрда ўрта Шарқда Ҳамдон ал-Ашъас «Ал-Қаромита» деб аталган диний-сиёсий ҳаракатга асос солди.
Бу ҳаракат вакиллари бошқа мазҳаблар тарафдорларини ўлдириш сиёсатини олиб борди. XII аср бошида исмоилийлардан Ҳасан Саббоҳ (1124 й.в.э.) ва унинг тарафдорлари ўз диний ғоялари ва сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун қурол ишлатиш, қатл қилиш, йўлтўсарлик, террорчиликдан фойдаланиб келган. Уларнинг асосий қароргоҳи ва маркази Аламут қалъаси (Эрон)да бўлган. Улар ҳашиш (гиёҳвандлик моддаси)ни қўллаш йўли билан фидойиларни тарбиялаб, ўз мухолифларини ўлдиришга буюрган. Кейинроқ Аламут қалъаси Хўлагу томонидан забт этилиб, уларнинг террорчилик ва сиёсий фаолиятига барҳам берилди. XVIII аср ўрталарида ҳанбалий мазҳабининг айрим вакиллари таълимотидан фойдаланиб, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1703-1794) диний экстремистик ҳаракат – Ваҳҳобийликка асос солди. Кейинги йилларда Ваҳҳобийлар ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, Тожикистон ва Чеченистонда қўпорувчилик, террорчиликни кучайтирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида “Асосий тушунчалар” ва террорчилик билан боғлиқ атама ва ҳолатлар баён этилган.
Жумладан, “Терроризм – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний  ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексида назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар”нинг  асл моҳияти террорчилик эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ватандошимиз имом Бухорий ҳазратлари айтганларидек; Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай ҳам.Ёшларимизни турли хил ёт оқимлардан ҳимоя қилишда диний омиллар Қуръони карим оятлари ва хадислардан кенг фойдаланиш ва ҳамда диннинг асл моҳиятини англатиш лозим. Зеро экстремизм ва ақидапарастликнинг  ислом динига бевосита алоқадор бўлмасдан муайян диний конфессия ва ташкилотлардаги ашаддий мутаасибона унсурларнинг фаолияти мафкурасининг натижаси эканлигини ҳар бир ёш авлодга тушунтириш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан биридир. Ҳолбуки динда мутаассибона эътиқодда бўлишлик соф исломий эътиқоддан бехабарлик диний экстремизим ақидапарстлик ва терроризмнинг асл манбаи хисобланади. Ҳолбуки Аллох таоло Куръони каримда
“Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, ер юзида бузғунчилик қилмангиз” деб буюрган.(бақара сураси 60 оят)
Ёшларимиз учун таҳдидлардан яна бири бу миссионерликдир. Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракат бўлиб у жамият ҳаётига аянчли таъсир кўрсатишига тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.  Миссионерларнинг асосий мақсади қайсидир динни тарғиб қилиш ёки қайсидир динни кучсизлантириш эмас, балки сизу биз яшаб турган юртнинг тинчлигига рахна солиш ва тараққиётини барбод қилишдир. Миссионерларнинг таъсир қилиш услублари асосан таълим беришлик ва хайрия жамиятлари, халқаро ёрдам фондлари ва халқаро тиббий ёрдам (врачи безграниц) ташкилотлар оркали амалга оширган. Маълумки миссионерлар худди шундай йуллар орқали бир неча давлатларнинг ижтимоий сиёсий иқтисодий ва маданий ҳаётини издан чиқардилар. Яхлит бир халқ ва миллатни парокандаликка олиб келиб уларни гурух ва табақаларга бўлиб юбордилар. Оқибатда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши билан биргаликда аҳолинининг асрлар оша шаклланиб келган миллий ва диний қадриятлари оёқости бўлишига ва ниҳоят йўқолиб кетишига олиб келди. Юртимизга киришга ҳаракат қилаётган миссионерларнинг мақсади юқорида айтилганидек  бизнинг шу заминимиз. Юртимизда яшаётган хар бир инсон бу каби муаоммоларга бепарво ва лоқайд бўлмаса бундай зарарли оқимлар юртимизга кириб кела олмайди. Зеро, эътиқод ва маънавият соғломлиги халқ бойлиги, ақийда тўғрилиги эса халқ тинчлигидир. Бизда эътиқод билан маънавият тушунчаси кўпинча бир маънода қўлланилади.  Умар р.а. айтганларидек: Эътиқодингизга кўра яшамаётган бўлсангиз яшаётганингиз каби эътиқод қила бошлайсиз. Чунки маънавият тарбия асосида шаклланади. Тарбия бўлмаса маънавият ҳам бўлмайди. Ўтган асрда яшаб ўтган мутафаккирларимиздан Абдулла Авлоний айтганларидек ,“Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат , ё саодат – ё фалокат масаласидир”.

Терроризм тушунчасига  турли таърифлар берилган. Бу таърифлар унинг манфур башарасини очиб беришга хизмат қилади. Лекин бир туркум таърифлар борки, улар бу касофатнинг «ички дунёси»ни очиб беради. Бу таърифлар инсонни чуқур ўйга толдиради. Ва шу баробарида террор ҳақидаги дахшатли ҳақиқатни яланғочлаб қўяди. Масалан, Франция Фанлар академияси XVIII асрда Чоп этган луғатида терроризмни «қўрқитиш тизими» деб таърифлайди. Бошқа гуруҳ олимлар терроризмни «ҳаракат орқали тағибот» деб атайдилар. Айрим манбаларда эса терроризмга «қўрқитиш сиёсати» дея нисбат берилади. Кўриниб турибдики, террор ва қўрқув – эгизак тушунчалардир. Инсонларни қўрқитишдан мақсад эса жамиятда ваҳима ва саросима, парокандалик ва беқарорлик келтириб чиқаришдир. Демак, аҳолида зўравонлик олдида ҳимоясизлик ҳиссини туғдириш терроризмнинг асосий хусусиятидир.

Қ.Исмоилов
Хива шахар “Қосмаобод” масжиди имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *