ҒОЯВИЙ ТАХДИДЛАРДАН ОГОХ БЎЛАЙЛИК

Биламизки, инсониятнинг ижтимоий онг даражаси тараққиёт натижасида замон ва маконга мос равишда ривожланиб, такомиллашиб боради. Шунга мос равишда ғоявий-мафкуравий тахдидлар ҳам ўзининг мохиятини, бир кўринишдан бошқасига ўтади ёки ўрнини янгисига бўшатиб беради. Бундай таҳдидлар, яъни бир қарашда унинг қандай хусусиятга эгалигини, ижобий ёки салбий оқибат келтириб чиқариши мумкинлигини олдиндан билиб бўлмайдиган ғоялар жумласига “глобаллашув жараёнлари” ни, “оммавий маданият” ва “демократия экспорти” ниқоби остидаги таҳдидларни, “ахборот хуружи” ни ҳамда у асосида кенг ривожланаётган “виртуал жиҳод” ва “кибертерроризм”ни, диний экстремизм ва фундаментализмнинг янгича кўринишларини киритиш мумкин. Бу каби “гибрид ғоялар”нинг чегара билмаслиги, вақт ва жой танламаслиги мамлакатимизда бу борада доимо огоҳ бўлишни тақозо этмоқда.
Глоболлашув жараёни ҳозирда жамиятнинг барча соҳаларига, жумладан, маънавий соҳада ҳам ҳозирги замон кишисига ўзига хос тарзда мураккаб таъсир ўтказмоқдаки, бу холат қуйидаги вазиятларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда:
“Оммавий маданият” маҳсулотлари “китч” маҳсулотлари дейилади. Китч немисча “арзонлаштириш” дегани. Демак, китч-асл нарса эмас, унинг нусхаси, қиммат нарсанинг арзонлаштирилган ясама нусхаси. Сунъий нарса яратиш, демакдир. Бу ахлоққа нисбатан ҳам қўлланмоқда. Яъни, меҳрибон бўлиш эмас, меҳрибонга ўхшаб кўриниш, ҳақиқий дўст бўлиш эмас, дўстга ўхшаб кўриниш ва ҳакозо.
Жамиятда мустақил фикрловчи, талабчан дидли одамлар қанча кўп бўлса, оммавий маданиятнинг бозори шунча касод бўлади, чунки улар ўзлари ейдиган, ичадиган, киядиган, эшитадиган, кўрадиган, ўқийдиган маҳсулотларига юксак талаб қўйишади.
Бугун интернет сайтларида, хориж телекўрсатувларида мафкуравий баралла айтилаётган қуйидаги фикрларни тез-тез эшитамиз: “Ҳар бир инсон шарқда яшаса-да, ҳаёлан ғарбни орзу қилади. Ғарбча турмуш кечиришга интилади”. Бундай холат муайян мафкуравий-сиёсий кучларнинг мақсад-муддаосига айланиб бормоқда ва улар интернет имкониятларидан фойдаланиб, бирор мамлакат ёки жамият ҳақида ёлғон ахборотларни тарқатмоқда. Натижада айриммамлакатларда фуқароларнинг ўз жамияти ва тараққиёт йўлига бўлган ишончи сусаймоқда. Бугунги кунда дунёнинг турли ёвуз ниятли кучлари ўз мақсадлари йўлида қабиҳликнинг барча усул ва воситаларидан максимал даражада фойдаланишга урунмоқдалар. Бундай кучлар эндиликда халқларнинг маънавиятини бузишга, ёшларнинг онгини заҳарлашга, асрлар мобайнида давом этиб келаётган миллий қадриятларни йўқотишга, эътиқодини ва миллий туйғуларини сустлаштиришга ўтдилар.
Бугун таълим-тарбия мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳамда бизга ёрдам берадиганэнг муҳим воситадир. Ўзбекистон ХХI асрга кириб борар экан, ўзининг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринни эгаллаши учун маънавий пойдеворга эга бўлмоғи лозим. Жамият маънавияти-ижтимоий тарбия маҳсулидир. Шу сабабли маънавий тарбиянинг илмий асосларини ишлаб чиқиш жамият маънавий янгиланишиниг стратегик йўналишларидан бирига айланади. Чунки халқимиз миллий ўзига хослиги, маънавиятини сақлаб қолиш, тиклаш ва такомиллаштиришни унинг маънавий тарбия анъаналарига таянмай амалга ошириш мушкул

У.Машарипов
Қўшкўпир тумани “Хазрати Эшон бобо” масжиди
имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *