“ҲАЗРАТИ ҒОИБ ОТА” МАСЖИДИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

 

2018 йил 29 октябрь куни Янгиариқ туманидаги “Ҳазрати Ғоиб ота” масжидининг янги биноси қурилиши учун тамал тоши қўйиш тадбири ўтказилди.
Эски масжид биноси бугунги кунда сейсмик талабларга жавоб бермайдиган ва авария холатига келиб қолган эди. Бугунги кунда мазкур масжидни янгидан, ибодат қилувчиларга қулай, замонавий, барча талабларга жавоб берадиган ҳолда барпо этиш масаласи юзага келган эди. Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, бугун ушбу масжиднинг янги биносига тамал тоши қўйилди.

Масжидда қурилиш ишлари ҳомийлар ва масжид қавми томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган. Масжидда кенг ва шинам намозҳона, имом хонаси, мутавалли ҳонаси, иссиқ ва совуқ сувга эга таҳоратҳона, диний адабиётлардан иборат кутубхона ва бошқа ёрдамчи ҳоналар қурилиши кўзда тутилган.

Тадбирда вилоят ҳокимиятининг жамоат ва диний ташкилотлар масалалари бўйича котибият мудири С.Палванов, Янгиариқ тумани хокими М.Саидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев, вилоятдаги барча шахар ва туман бош имом-хатиблари, махалла фаоллари, ҳамда ҳожи оталар иштирок қилишди.

Табдирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев сўзга чиқиб, кейинги вақтларда вилоятимизда кўплаб масжидлар замонавий кўринишда қайта таъмирланаётганлиги, кўпчилиги қайта қурилаётганлиги, масжидларнинг чиройи ва ободлиги кундан кунга зиёда бўлиб бораётганлиги, бундай ишлардан халқимиз мамнун бўлаётганлигини, бу каби эзгу ишлар Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан амалга оширилаётганлиги таъкидлади. Ушбу мўътабар бино ҳам тез ва сифатли қуриб битказилиб, қисқа фурсатда халқимиз ихтиёрига топширилишини сўраб дуолар қилинди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги мухтасиби У.Маликов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *