ОГОҲЛИК ОЗОДЛИК ДЕМАКДИР

Яратганга шуклар бўлсинким, шунингдек бир жаннатмакон тинч юртда умргузаронлик қилиб турибмиз эканки, тинчлигимиз, огоҳлигимиз, озодлигимиз бардавом бўлсин, чунки қайси бир юртларда бу тинчлигимизни кўра билмай юрганлар ғаразли ниятлилар ва унга ета билмайдиган, ёмон ниятли инсонлар ҳам йўқ эмас. Улуғ неъмат бўлган тинчлигимиз огоҳлигимиз, ҳақиқатдан ҳам огоҳлик бу хушёрлик демакдир. Огоҳлик озодлик, хушёрлик бўлган ерда барака, ривожланиш, тараққиёт бўлади.

 Муқаддас ислом динида ҳар томонлама, гўзал одобли, яхши хулқли, иффатли, ҳаёли бўлишга ва нафсни поклашга чақиради. Ислом динида огоҳлик ва хушёрлик бўлиш биринчи ўринда туради. Нимага деганда, аввломбор элнинг, юртнинг тинчлиги ва келажагимизнинг янада фаровон бўлишлигига олиб келади. Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қиладилар: “Албатта сизларнинг энг яхшиларингиз, яхши хулқлиларингиздур” деганлар. Мана бу ҳадисдан маълум бўладики, оилаларимизни мустаҳкам бўлишлиги ва чиройли хулқли бўлишлигимиз, қолаверса кейинги авлодларимизни ҳам бунга чақирсак, бунга ўргатсак шундагина биз ҳақиқий мўъминлик вазифамизни бажарган бўламиз. Агарда  хушёрлик ва огоҳликка бепарво бўлсак, элимизни юртимизни тинчлиги бўлсин, маҳаллаларимизни ободлиги бўлсин, оилаларимизни фаровонлиги бўлсин, буларнинг барачасининг заволига етишимиз мумкин.

Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қиладилар: “Иккита неъмат борки, умматим уни қадрига етмайди. Биринчиси сиҳат саломатлик бўлса, иккинчиси тинчлик неъматидур” деганлар. Барчаларимиз мана шу неъматларни қадрига етсак, бунинг янада зиёда бўлишлиги муқаррардур.

 Аллоҳ таоло улуғ неъмат бўлган тинчлигимизни, хушёрлигимизни, огоҳлигимизни зиёда қилсин. Юртбошимизни умрларини зиёда қилсин, олиб бораётган одилона сиёсатларига Парвардигори олам ўзи мададкор бўлсин.

 

Д.Яқубов

Хива тумани “Абдулла Румий” масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *