МАВЛИД ОЙИНИНГ БАРАКОТИ

Дунё мусулмонлари қатори юртдошларимиз ҳам ҳар йили Робиъул аввал ойида “Мавлидун набий” яъни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган саналарини шарафлаб, байрам қиладилар.

Ушбу ойда барчаларимиз оламлар сарвари бўлган ул зотнинг сийратларини, ҳаётларини янада кенгроқ ўрганишимиз ва ҳаётимизга тадбиқ қилишимиз, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечирмоғимиз лозим бўлади.
Жумладан Пайғамбаримиз алайҳиссалом етимларнинг бошини силаганлар ва етимларга яхшилик қилгувчиларга жаннатда бирга бўлишдек улуғ даражаларни башоратини берганлар.

Ушбу муборак ойда Пайғамбаримизнинг башоратларида айтилган улуғ савобларга эга бўлиш ниятида Хоразм вилояти Хива туманидаги “Болалар шахарчаси”га ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги хомийларни жалб қилиб озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға саломлар улашди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *