МУФТИЙ ҲАЗРАТ УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ “ОХУНД БОБО” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ташрифни янги “Охунд бобо” жоме масжиди билан танишишдан бошладилар.
Муҳтарам Президентимиз 2017 йил январь ойида Хоразм вилоятига ташрифлари давомида ушбу масжид пойдеворига биринчи тамал тошини қўйиб, масжиднинг кўркам, барча талаб ва эҳтиёжларга мос бўлишини таъминлаш бўйича топшириқлар бериб, фикр-мулоҳазалар билдирган эди. Орадан бир ярим йилдан ошиқроқ вақт ўтгач, хайрли иш ниҳоясига етди. Умумий майдони 2,5 гектарни эгаллаган масжид мажмуасида 4000 нафар намозхон учун барча зарур бўлган шарт–шароитлар муҳайё қилинди.
Муфтий ҳазратлари янги масжидга ташрифлари давомида мўмин-мусулмонлар учун ташкил этилган шарт-шароитлар, намозхонлар ибодат қилишлари учун яратилган қулайликлар ва жоме масжидни ўзига хос услуб ва меъморчилик асосида бунёд этилганига алоҳида эътибор қаратдилар.
Масжидга жам бўлганлар она-Ватанимиз ободлиги, халқимиз фаравонлигини тилаб муфтий ҳазратлари бошчиликларида дуои хайрлар қилдилар.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги хабарномаси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *