ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ КАФОЛАТИ

  Ҳар бир давлатнинг ривожланиш йўлини, дастурини, унда яшайдиган инсонларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, мажбуриятларини, эътиқод эркинлигини ва бошқа мезонларни белгилаб берувчи қомуси бўлади. Ана шу қомус-Конституцимиздир. Ушбу қомусимиз қабул қилинган 8 декабрь санаси ҳар йили ўлкамизда катта байрам сифатида нишонланади.

Диёримизда яшовчи 130 дан зиёд миллат вакилларининг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори эътиқод эркинлиги ҳам кафолатланган. Конституциямизнинг 31-моддасига кўра ҳар бир фуқаро ҳоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгадир. Шунингдек қомусимизда диний бағрикенглик тамойиллари ҳам ўрин олган. Аллоҳ ўз каломида: ”Динда зўрлаш йўқ. зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди”, деб марҳамат қилади. Худди ана шу нарса қомусимизда белгиланган виждон эркинлигининг ўзидир. Диёримизда амалдаги қонунлар асосида турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилиши таъминланган, диний ва ўзга мутаассиблик, экстремизм, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли дин тоифалари ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Зеро ана шу омиллар асосида диний ва миллий низолар келиб чиқади. Ушбу низоларга олиб борадиган барча омилларга конституциямиз йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам мустақиллик даврида диний ва миллатлараро тотувлик таъминланиб, ўзаро низолар келиб чиқмаган.

  Конституциямизга асосан юртимизда диний оқимлар ва гуруҳлар тузиш,ноқонуний диний фаолият олиб бориш,диний экстремизмга чақирувчи материалларни тарқатиш ҳам таъқиқланган. Бундай фаолият ҳам юрт тинчлигига, осойишталигига раҳна солади.

  Асосий Қонунимизда инсон омили, инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият деб белгилаб қўйилган. Ушбу тамойилларни ҳис қилиб, диний ва маърифий қадриятларни ривожлантиришга ҳисса қўшиши-миз, ўзимига берилган эркинликлардан ташқари ўз бурч ва маъсулиятлари-мизни сидқидилдан адо қилишимиз юртимизда қонун устиворлиги ва тинчлик-хотиржамликнинг, тараққиётимизнинг пойдевори бўлиб хизмат қилади.

                                                 Х.Уллиев

Хонқа тумани “Хўжа Нураддин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *