МУРУВВАТ УЙИГА САХОВАТ ҚИЛИНДИ

Бугун юртимизда олиб борилаётган жараёнлар ўзгача. Барчага эътибор қаратилган, муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-муравват, саховат қўллари узатилмоқда. Беморларнинг ҳол-аҳволи сўралмокда. Ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилмоқда.  юртимиздаги ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда яшовчи ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор инсонлар, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган оилалар, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, Меҳрибонлик, Мурувват ва Саҳоват уйларига моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ва вақф хайрия жамоат фонди вилоят филиали томонидан ҳам Хива “Мурувват ногиронлар учун эркаклар интернат уйи” га бир бош қўй, озиқ-овқат маҳсулотлари, ширинликлар ва қандолат маҳсулотлари ҳамда элликта чойшаб жамланмалари эхсон қилиниб, ногиронлиги бор инсонлар холидан хабар олиниб, уларнинг кўнгилларига шодлик улашилди.

Аслида бундай  фазилатлар халқимизнинг азалий хулқ-атвори, ота-боболаримиз, момоларимизнинг жасорати, ҳиммати ва иймон-эътиқодидир. Мазкур умуминсоний қадриятлар муқаддас ислом динининг асосий манбалари — Қуръони карим ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг  муборак ҳадисларида кўп бора таъкидланган.
Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади: “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилинганига яраша жазо бўлур. Ва уларга зулм қилинмас” (Ан’ом сураси 160-оят) дейилган.


Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в ўз ҳадиси шарифларида марҳамат қилиб айтадиларки: “Бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг касаллигини эрталаб кўрса, албатта унга кечқурингача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурин касални кўрса, албатта унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади” деганлар.

Аллоҳ барчамизни бир-биримизга меҳр-мурувватли қилиб, юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин!

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *