БЕЪМОРЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Барча нарсаларнинг асоси бўлгани каби меҳрибонлик ҳам энг юксак ахлоқ ва бошқа кўпгина хулқларнинг асл манбаси ҳисобланади. Чунки, ота-онага яхшилик қилиш, қариндош-уруғ билан алоқа қилиш, етимни бошини силаш, камбағал, бева-бечораларга, касаллар, ишчилар, ҳожатмандларга ёрдам бериш каби бир неча фазилатлар мана шу меҳрибонлик тушунчасидан келиб чиқади.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги Ҳаж ва умра масалалари бўйича мутахаассиси Ф.Бобожонов, вилоят муҳтасиби У.Маликов ва Вақф хайрия жамоат фонди вилоят филали раҳбари С.Раҳматуллаевлар Ўзбекистон Республикаси онгкология ва радиология маркази Хоразм вилояти филиалига ташриф буюриб, ушбу шифохонага беморлар фойдаланиши учун битта ногиронлик аравачаси ҳамда мазкур шифохонада даволанаётган  беморлар холларидан хабар олиниб кам таъминланган ўн нафар беморга совғалар улашдилар.Ҳадиси шарифда “Бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг касаллигини эрталаб кўрса, албатта унга кечқурингача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурин касални кўрса, албатта унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади” дейилган.

Аллоҳ барчамизни ўзи кўрсатган тўғри йўлда собитқадам айлаб, барча беъморларимизга шифои комил ато қилсин. Юртимизни тинч, осмонимиз мусаффо бўлиб, эзгулик йўлида меҳр-мурувватли бўлишни барчамизга яратган насиб айласин!

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *