ЎТМИШГА БИР НАЗАР

Аллох таолонинг сон саноқсиз неъматлари ичида энг улуғ неъмат бу ўтказган вақтидир. Дархақикат инсон умрининг ҳар-бир они ғанимат. Ўтаетган ҳар-бир кунимиз, ҳар-бир дақиқамиз мозийга айланиб бораверади. Минг ҳаракат қилмайлик уни ортга қайтаришдан ожизмиз. Лекин ўтган кунларимиз ҳам бир замонлар келажак бўлганини унутмайлик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хадисларида. Беш нарсадан олдин Беш нарсани ғанимат бил. Ўлимингдан олдин тириклигингни, бетоблигингдан олдин саломатлигингни, бандлигингдан олдин бўш вақтингни, кексаликдан олдин ёшлигингни, камбағалликдан олдин бойлигингни деб мархамат қилдилар. Девордаги соат чиқ-чиқ деб юриб, ҳар-бир дақиқамизни парчалаб бизларга вақтинг кетти-бахтинг кетти, кўзингни оч дегандек гуё. Инсон умри азиз ва бебахо неъматдир. Қуърони каримда бир неча оятларда инсон хаёти улуғ экани ва унинг қадрига етиш кераклигини уқтиради. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васаллам хам умматларига доимий равишда умрни ғанимат билишга чорлаганлар ва мана шу умрни бебахо дамларидан унумли фойдаланиб, савобли ишларни кўпроқ қилишга даъват этганлар. Хаким зотлардан бири; Умр бу бир соатдек ўтиб кетади-тоат ибодатга шошил деган эканлар. Барчамиз бу ўткинчи дунёда тоат –ибодатга шошилмоғимиз лозим. Аллох таоло бандасининг она қорнида инсон шаклига келганда, бир махсус фаришта юбориб, рух киргизиш ва тўрт нарсани пешонасига битишни буюради.
Шу дунёдаги ризқу-насибаси нимадан иборат эканлиги.
Неча йил умр куриб, қачон дунёдан ўтиши.
Қиладиган яхши ва ёмон амаллари.
Бахтли ёки бахтсиз бўлиши.
Имом ибн Жавзий рахматуллоху алайхи инсон умрини беш мавсумга бўладилар.
Сабийлик,норасидалик. Бу мавсум гўдакликдан то 15 ёшга етгунча ўтадиган умрдан иборат.
Йигитлтк, ўсмирлик мавсум. Бунинг интихоси то 35 ёшга тўлгунча.
Ўрта ёшлик мавсуми. Бунинг микдори то 50 ёшга етгунча.
Кексайиш мавсуми. Бунинг   интихоси то 70 ёшга киргунча.
Қарилик даври. Бунга 70 ёшдан кейинги умр киради.
Умар розияллоху анхунинг бир яхши гаплари бор экан. У киши хар-куни ётишларидан олдин, бугун Аллох учун нима иш қилдинг деб ўзларига савол берар эканлар. Биз хам Аллох таоло берган умирда унинг буюрган амалларига итоат эта олаяпмизми? Ўзимиз учун  жорий қилган хайрли ишларни бошкаларга хам раво кўра олаяпмизми? Умрни ғанимат билиб, унинг ҳар-бир лахзасидан унумли фойдалана олаяпмизми? Шу каби саволлар ҳар-бир мўминнинг кундалик ташвишига айлансагина хаётимиз бундан хам фаровон ва гўзал бўлади. Эртанги кунга ишонч, келажакдан умид қилиш хисси яна хам зиёда бўлади.

А.Хайитбоев
Янгибозор тумани “Сайид кучак бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *