ЁШЛАРНИ ТАЖОВУЗКОР ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК

Ҳар қандай давлат ва жамиятда ёшлар ўзининг ижтимоий-иқтисодий ташаббускорлиги, куч ва кувватга тўла, ғайрат-шижоат билан халқ хўжалигининг энг муҳим вазифаларини бажаришга тайёрлиги, маьнавий-рухий асосларда хис-эҳтиросли фаоллиги билан жамиятдаги ўзга табақаларга нисбатан ажралиб туради. Ёшлик даврида фуқаро ўзининг куч-қудрати, шиддат ва фаол харакати, мустақил ҳаётга интилиши, илм, касб олиш даврида ахборот доирасининг кенглиги билан жамиятдаги ўзга табақалардан фарқ қилади. Ҳозирги даврда мафкуравий кураш ўта глобаллашиб бормоқда, яьни уларнинг таьсир доиралари бир давлат доирасидан чиқиб, қатор давлатлар худудига ҳам ўз таьсирини ўтказмоқда. Шунингдек, уларнинг шакллари, усул ва воситалари хам ўзгариб бормоқда. Ҳозирги даврда турли таҳдид  ва салбий таьсирларга талаба ёшларни, қолаверса, бутун халқ оммасининг маьнавиятини мустахкамлаш орқали уларни доимо хушёр ва огох бўлишига чақириш орқали қарши курашиш мумкин. Ислом таълимотида юрти, халқи ва ватанига ҳамда ота-онасига хиёнат қилиш оғир гуноҳ саналади. Ислом дини, нафақат ўз ота-онаси, балки бегоналарга ҳам яхшилик қилишга буюради. Лекин айрим ёшлар орасида бузғунчи оқимларнинг тузоғига илиниб, гўё дин йўлида ҳижрат қиламан, жиҳодга бораман, деб ота-онасини норози қилиб, оиласини ташлаб, ҳалокат йўлига юрган, натижаси, мақсади пуч бўлган бузғунчи ғояларнинг тузоғига илиниб қолаётганганларни борлиги ачинарли ҳол.
Абдуллоҳ Ибн Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган хадисда шундай дейилади: «Бир киши Набий (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)га юзланиб: “Ҳижрат ва жиҳод қилиш учун сизга байъат бераман. Бунинг савобини эса Аллоҳдан талаб қиламан” деганида У зот: “Ота-онангдан бирорталари ҳаётми?” – деб сўрадилар. У киши  “Ҳа,икковилари ҳам ҳаёт”,  – деди. Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Савобни Аллоҳдан талаб қиласанми”, – дедилар. У киши  “Ҳа, ё Расулуллоҳ”, – деди. Шунда Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) “Унда ота-онангни ҳузурига бориб, уларга чиройли муомалада бўлгин, хизматларини қилгин”, – дедилар.
Бу ҳадиси шарифдан аён бўладики, фарзанд ўз гарданида бўлган вазифани, яъни, ота-онасининг хақини биринчи адо этиши лозим. Ислом таълимотида жаннат ота-она ризосида, дейилган. Ҳар бир фарзанд буни неъмат эканини билмоғи лозимдир.
Бугунги кунда кўпчилик аксарият ҳолларда “жиҳод” деганда фақат уруш, жангу жадал, қон тўкиш деган маъноларни тушуниб қолмоқда. Бу эса илмнинг асл моҳиятини тушунмаслик оқибатида келиб чиқаётган оқсоқ фикрлаш ва бузуқ ғоянинг гавдаланишидир. Бу ачинарли ҳол, албатта. Чунки ислом тарихи ва таълимотини чуқур ўрганган, соғлом фикрлаш қобилиятига эга киши бундай хулосага келмайди.
Давлат ва жамият тараққиёти давомида аждодларимиз томонидан бизгача етиб келган маьнавий меросимиз (маьнавий қадриятларимиз)дан фойдаланиб маьнавий тараққиётнинг навбатдаги босқичига ўтиб бораверар экан. Ана шу сабабли ҳам бугунги кундаги таьлим – тарбия жараёнида, талабаларнинг яхлит маьнавий дунёқарашини шакллантиришда улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Умуман олганда талабанинг маьнавий дунқараши шаклланганлигини ўрганиш, тахлил қилиш ва лозим бўлганда улар маьнавий меросига оид маьлумотлар билан таьминланишига ёрдам бериш, талабалардаги яхлит маьнавий дунёқарашнинг шаклланишининг асосий омиллари бўлиб хисобланар экан.
Юқоридагиларнива шахсий тажрибаларни эьтиборга олиб, талабалардагияхлит маьнавий дунёқараши шакллантиришни аниқлаш мезонни қуйдаги тартибда олиб бориш маьқул, деган фикрга келинди.

           Унда талабалардаги  маьнавий онг, тафаккур, интеллектлар, шунингдек, маьнавий қадриятлар ва маьнавий тарбияланганликни бахолаш кўникмаларининг шаклланганлаикларига асосий эьтибор қаратилади.Бугунги кунда  таьлим сохасида замонавий ахборот ва компьютер технологиялари, интернет тизими, рақамли ва кенг форматли телекомуникацияларнинг илғор усулларини ўзлаштириш тараққиёт даражасини белгилаб бермоқда. Шундан келиб чиқиб, республикамизда иқтисодиётнинг барча тармоқларига ва кундалик ҳаётимизга ахбороткоммуникация технологияларини кенг жорий этиш масаласига жуда катта эьтибор қаратилмоқда.
“Жиҳод” сўзининг луғавий маъноси “уруш” маъносини англатмайди, аксинча, араб тилидаги “қитол” сўзи “уруш” деган маънони ифодалайди.
Дарҳақиқат, гўзал хулқ, тўғри ақида асосида тарбияланган, соғлом фикрлай оладиган фарзанд ҳаётда ақл-идрок билан иш тута олади. Имон эътиқодда собит туради, эркин ва мустақил фикрлай олади, ҳар хил алдовларга учмайди ҳамда ғаразли ташвиқотларга берилмайди. Демак, фарзанд ёшлигидан соғлом эътиқодли, билимли, одобли ва шижоатли бўлиб вояга етиши учун фойдали илм ва кўникмалар билан банд бўлишлари муҳим вазифадир.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ёшларда ахлоқий маданиятни шакллантиришда уларнинг онгида миллий ватанпарварлик хис-туйғусини, умуминсоний қадриятларни, ўз имкониятларини эркин намоён эта олиш хусусиятларини шакллантириш ва ривожлантириш лозим. Чунки бирон-бир жамият одамлар онгида маьнавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди.

К.Исмоилов
Хива шахар “Қосмаобод” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *