ЗИЁРАТГА КАТТА ТАЙЁРГАРЛИК

Жорий йилнинг 16-феврал куни Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг Хоразм вилоятидаги вакили Х. Абдуллаев “Умра-2019 йил” зиёратига борувчилар билан самимий суҳбат ўтказди.

Суҳбатда Х.Абдуллаев Умра зиёрати учун давлатимиз томонидан яратилаётган шароитлар, енгилликлар ва зиёрат сарф-харажатларининг арзонлаштирилгани ҳақида, шунингдек, бу йилдан бошлаб, умра зиёрати квоталари олиб ташланиб, йил давомида умра зиёратига боришлик жорий қилинганлиги тўғрисида тўхталди. Аллоҳ таолога бунинг шукронасини келтириб, яшаб турган жамияти, ватани, аҳли учун хайрли ишларда бардавом бўлиш лозим эканлигини англатди. Йиғилганлар суҳбатдан бениҳоя ҳурсанд бўлишди. Суҳбат давомида бу ислоҳотлардан мамнун эканликларини, астойидил шу юрт учун қўлидан келганча хизмат қилишини билдириб, ўз миннатдорчилигини изҳор қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Хоразм вилоятидан Умра зиёратига борувчилар сони 600 га етди. Уларга енгиллик ва ибодатлар кўнгилдагидек бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар 45 кишига биттадан элликбоши тайинланди. Хоразм вилоятидан Умра сафарига боришлик жорий йилнинг Март-апрел ойларида амалга оширилиши кутилмоқда.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *