Жорий 2019 йил 13-февралъ куни Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги “Охун бобо” масжиди биносида вилоятдаги эшитиш ва гапиришда қобилияти чекланганлар билан диний-маърифий суҳбат ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларни мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари котибияти мудири С. Палванов ҳамда Урганч тумани “Ғойиб ота” масжиди имом-хатиби М. Собиров “Исломда поклик”, Урганч тумани Шоликор масжиди имом-хатиби Т.Ғофуров “Ота-онага ҳурмат” мавзуларида ўз маърузалари билан иштирок қилишди.
Йиғилганлар ушбу мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. Тадбир сўнгида Урганч шахар “Охун бобо” масжиди имом-хатиби Х.Кенжаевнинг “Лоқайдлик балоси” китоби совға қилинди.
УМИ Хоразм вилояти вакиллиги