ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ ВИЛОЯТДАГИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМ БУХОРОДАГИ БИРИНЧИ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 22-февраль кунидан Бухоро вилоятида “Биринчи халқаро зиёрат туризми форуми” бошланди. Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди.
Тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 120 дан зиёд вакиллари иштирок этмоқда. Шунинг билан бир қаторда ушбу форумга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллари ҳам таклиф қилинди. ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев ҳам ушбу форумда иштирок қилмоқда.

Ўтказилаётган ушбу форумдан ЎМИ вакиллари юртимизнинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш форумнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги ҳамда мамлакатимизда зиёрат туризми бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида жуда кўп маълумотларга эга бўлдилар.
“Биринчи халқаро зиёрат туризми” форуми 23-феврал куни ҳам давом этади.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *