МИССИОНЕРЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ

       Бугунги кунда миссионерлар ёшлар кенг фойдаланаётган замонавий техника ва технология, оммавий ахборот ва коммуникация воситалари имкониятларидан ҳам самарали фойдаланмоқдалар. Турли давлат ва минтақаларда иш юритаётганмиссионерлар интернет тармоғи орқали ўз фаолиятларини мувофиқлаштираётгани, молиявий маблағларни бемалол у мамлакатдан бу мамлакатга ўтказаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш учун асос бўлади.

       Аввало замонавий миссионерликка хос хусусиятлар бу каби ҳаракатларни Республикамизда амалга оширишга интилаётган ташкилотларга ҳам у ёки бу даражада хослигини қайд этиш лозим. Шу билан бирга, мамлакатимиздаги барқарор ижтимоий-иқтисодий вазият олиб борилаётган кучли ва тизимли ижтимоий муҳофаза сиёсати, миллий ғоя консепсиясини ишлаб чиқилгани ва унга асосланган ҳолда олиб борилаётган ғоявий тарбиявий ва маънавий-маърифий тарғибот ишлари, ҳалқимизни ўз эътиқодига мустаҳкамлиги мисионерлик ҳаракатлари йўлида жиддий тўсиқ бўлаётганини таъкидлаш зарур.

       Миссионерлар асосий эътиборларни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнинг фарзандларига, ҳеч бир динга эътиқод қилмаган оғир хасталикка, жудоликка, моддийқийинчиликка дуч келган, аҳлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни моддий ва маънавий кўмакка мухтож кишиларга, муайян фаолият тури билан банд бўлмаган ёшларгақаратмоқдалар. Афсуски бундай тарғиботга эргашаётган ва келиб чиқиши мусулмон бўлган фуқаролар, уларнинг аксарият қисми ёшлар эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

       Бугунги глобаллашув даврида ўзлигимизни, миллийлигимизни асраб авайлаш, динийқадриятларга содиқлик туйғусини ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, аждодларимизқолдирган бебаҳо меросни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, ҳар биримизнинг муқаддас инсоний бурчимиздир. Зеро, биз ёшлар халқимизнинг эртанги куни, порлоқ келажаги, жамиятимиз истиқболи ва Ватанимизнинг тақдири учун дахлдор эканимизни унутмаслигимиз, ўз билим ва малакатимизни эл-юрт манфаатлари, унинг бирлиги ва тараққиёти йўлида сафарбар эътишимиз лозим.

       Ҳар ким миссионер бўлиши мумкин, аммо дин одами эмас!

 Ҳатто насронийлик нуқтаи назаридан қаралганида ҳам, улар росмана диндор ҳисобланишмайди!  Улар миссионерликка махсус ўқитилган турли касб эгаларидир.

       Бу тоифа одамларнинг асосий мақсадлари — динсиз бир миллатни динга киритиш эмас, балки мусулмон фарзандларини, кўп сабабларга кўра ҳақ динлари таълимотидан хабарсиз қолган юртдошларимизни фурсатдан фойдаланиб Исломдан чиқаришдир! Ҳа, улар бизни насроний қилмоқчи эмас, балки Ислом динимиздан чиқармоқчи, холос! Чунки ўзлари даъват қилаётган «дин» (ёки мазҳаб-секта) ларининг ботил эканини, Ислом билан ҳеч бир жиҳатда беллаша олмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши билишади.

                   Бунинг энг катта исботи:

биринчидан, бу миссионерлар нима учундир ҳеч қачон ҳақиқий мўминларга ёки дин илмидан озми-кўпми хабардорларга рўпара келишмайди, асосан билмайдиганларни овлашади, ўшалар билан ишлашади;

иккинчидан, ташвиқ китобчаларида кўпинча Қуръони карим оятларини ҳам келтириб, мақсадларига хизмат қилдириш учун фойдаланишади. Аслида шунинг ўзиёқ уларнинг иккиюзламачилигини кўрсатиб турибди, чунки агар Қуръоннинг уч-тўрт оятини ҳақ деб билишар экан, нега унда тўлалигича Исломни қабул қила қолишмайди?! Ҳолбуки, улар аслида Қуръонни инкор этишади. Хўш, унда нега Қуръонга суянишяпти?! Ахир бу макрлари уларнинг асл мақсадлари дин эмаслигини кўрсатиб бермайдими?

       Навбатдаги мисол уларнинг асл башараларини жуда чиройли суратда фош этади. Уларнинг мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқариш эканига яна бир далил – улар ахлоқни яхшилаш билан шуғулланишмайди. Аксинча, хулқни бузадиган ишларни тарғиб қилишади. Ҳар хил ўйинлар, «дискотека»лар ташкил қилишади, ресторанлар очиб, «тунги кўнгилхушликлар» уюштиришади.

       Миссионерларнинг “жонкуярликлари” ва “ғамхўрликлари” ортида “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Виждон эркинлигини таъминлаш” каби сиртдан чиройли кўринувчи шиорлар ниқоби остида оддий давлат органларидан тортиб то давлат раҳбарларининг ишларига аралашиб, мустақил давлатни бошқарувига йўл қўймасликни мақсад қилишган. Жамиятнинг бир соҳасига аралашиб, асабий ҳолатни сақлашга уринишади.Уруш ва жанжалга сабаб бўлишади.

       Демак, бу ишларнинг динга, диний даъватга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу бир мамлакатни ўзларининг сиёсий тизгинларига солиб олиш учун режалаштирилган макр-найранг услуби.

       Шунинг учун ҳам барчаларимиз бундай найранглардан доимо огох ва хушёр бўлмоғимиз лозим.

Э.Қутлиев

Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *