ОИЛА –МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ОШЁНИ

Жонажон диёримиз мустақилликка эришгач динимиз, қадриятларимиз халқимизга қайтариб берилди. Хар бир хонадоннинг тинч-тотув ва ободлиги, оилаларнинг соғлом турмуш тарзи асосида ҳаёт кечираётганлигидандир. Ҳар бир кишининг оиласи тинч, фарзандлари соғлом, маънавиятли ва маданиятли бўлсагина ундан бутун умри давомида куч кувват олиб яшайди. Бунинг учун эса ўзбекона урф одат ва миллий қадриятларимизга таянган холда оила деган муқаддас даргоҳнинг осойишталигига эътибор беришимиз, тотувлигини сақламоғимиз керак Ота-она борки, фарзандининг келажагини ўйлайди, саломатлиги хақида қайғуради. Хулқи гўзал, руҳан бақувват бўлишини истайди. Оилада қизларимиз ўқишларини, уй юмушларини адо эта олишлари, эртага турмуш ўртоғи ва қайнона-қайнотасининг кўнглини топиб ширин ҳаёт кечиришлари учун ўз вақтида тўлиқ тарбия ва ҳаётга тайёр қилиб турмушга берилса, соғлом оила барпо қилган бўламиз. Турмушга бериш, оила тебратиш ва фарзанд тарбиясидек жуда мухим ва маъсулиятли ишларда ёши катталар диний ва миллий анъана, қадриятларимизга таяниб, ёшларга ибрат бўлиши керак. Шунингдек, оила деган қўрғоннинг мустахкам бўлиши учун шариатимиз кўрсатмаларига ва никох хақидаги давлатимиз чиқарган қонун қоидаларга қатъий риоя қилмоғимиз зарур.
Оила -миллий қадриятлар ошёни, қайсики оилада ота-она хурмати жойида бўлса, қайнона келин муносабатлари рисоладагидек бўлса, келин куёв бир-бирларига меҳр-муҳаббатли бўлса, оиладаги катта-кичик оқибатли бўлсагина, миллий урф-одат ва қадриятларимизни қадрлаган бўламиз. Бизнинг ҳавас қилса арзугудек буюк тарихимиз ва улуғ аждодларимиз бор. Аждодларимиз қолдирган анъана ва қадриятларимиз ўзбекнинг ўзбек эканини билдириб турувчи ўзбекона ибо –ҳаё, фаросат ва бошқа инсоний фазилатларимизга таяниб, оила деган муқаддас қўрғонни мустахкам бўлиши учун уни ёт иллатлардан асраб, барчага намуна бўлмоғимиз керак.
Хулоса ўрнида хазрат Навоийнинг ушбу байтига эътибор қаратмоқчимиз:
Атодин келса хато-билма хато,
Совоб дағи бил-ато қилса хато.
Яъни, отанг хато иш қилиб қўйса, буни хато деб ҳисоблаб, аччиғинг чиқмасин, билъакс буни савоб деб қабул қилгин.

Матякубов М.
Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *