Миллий ғоя билан жаҳолатга қарши.

“Ғоя” тушунчаси. Маълумки, инсон ўзинниг ақл-заковати иймон-эътиқоди ва ижодий меҳнати билан бошқа барча тирик жонзотлардан фарқ қилади. Фалсафанинг азалий қоидаларидан бири – тил ва тафаккур бирлигидир – Тилнинг энг бирламчи маҳсули сўз бўлгани каби, тафаккурнинг дастлабки шакли тушунчадир
Миллий ғоя – миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатлари ва мақсадларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтиомий ғоя ҳисобланади. Миллий  ғоя  турли  синфлар,табақалар,  ижтимоий  гуруҳлар,  қатламлар  манфаатларидаги  умумийликни, яъни  умуммиллий  манфаатларни,  халқнинг  орзусини  акс  эттирувчи ғоядир. Миллий  ғоя  ва  миллий  мафкура  жамиятнинг  маънавий  ҳаётига  ўзига  хос  ички  муштараклик, бус-бутунлик ва умумий мақсад бағишлайди.
Миллий  мафкура — моҳиятан  миллий  ғояга  етиш  йўли. Агар  миллий  ғоя  ва  миллий  мафкура  халқнинг  туб  манфаатларини  ифодалай  олса, жамият миқёсида аксарият фуқаролар,ижтимоий  қатламлар  ва  синфлар  томонидан  тан  олинса, маънавиятнинг   барча соҳаларига кучли таъсир кўрсатади.
Жаҳонни мафкуравий жиҳатдан бўлиб олиш учун тинимсиз ҳаракат қилинаётган ҳозирги шароитда фақат кучли миллий ғоя ва мафкурагина жамиятни ана шундай тазйиқлардан муҳофаза қила олади.
Ҳозирги пайтда кимнинг ғояси кучли, фикри тиниқ, мафкураси ҳаётий бўлса – ўша ғалаба қозонади. Бу – инсониятнинг ХХ аср тарихидан келиб чиқадиган муҳим хулосалардан биридир. Миллий истиқлол мафкураси халқнинг туб манфаатлари ва мақсадларини ўзида ифода этади, жамият аъзоларини шу мақсад атрофида жипслаштиради.
Миллий  ғоя  ва  мафкура  ҳар  бир  фуқаро  онги  ва  шуурига  чуқур  таьсир  қилиб  унинг  оила, маҳалла,  жамият, давлат, халқ  олдидаги  бурч ва  маъсулияти  қай  даражада адо    этилаётганини   назорат  қилиб  туради.

Мамлакатимиз таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар баркамол инсон шахсини шакллантиришга қаратилган бўлиб, халқимизнинг миллий манфаатларига, эзгу мақсадларига тўла мос келади.
«Жаҳолат» арабчадан таржима қилинганда «билимсизлик», «нодонлик» деган маъноларни билдиради. Олимларимиз таъкидлашича жаҳолатнинг кўринишлар учтадир:
Умуман билмаслик. Бу кўринишда инсонда илму маърифатдан, миллий ғоядан ва бошқа нарсалардан умуман тушунча бўлмайди.
Билганларни ёмон кўриш. Бу кўринишда жоҳил инсон илму маърифат аҳлини ўзига душман деб билади.
Кераксиз нарсаларни билиш. Бу кўринишда инсон жамият, миллат, халқ учун манфаатсиз маълумотларни қабул қилиш билан овора бўлади.
Ҳозирги кунда дунёни ташвишга солиб турган диний экстремизм, гиёҳвандлик, жиноятчилик, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғоялар жаҳолатга мисол бўла олади.

Миллий ғоя ва миллий мафкура ривожланган жамият аъзолари ёлғиз ўзини эмас, жамият ҳақида, жамиятнинг муаммоларини ҳал қилиш ҳақида қайғура бошлайди. Масалан: Шундай вазият бўлиши мумкинки, бу вазият инсоннинг ўзи учун фойдали бўлиши мумкин, лекин жамият учун-чи? Биз учун фойдаси бор ҳолатдан жамиият зарар кўрмайдими? Агар шахс жамият фойдасини ўз фойдасидан устун кўрса бу шахсда миллий ғоя ва миллий мафкура юксак даражада ривожланган бўлади.
Миллий ғоямизнинг шаклланишида муқаддас динимизнинг ўз ўрни бордир. Зеро, жаҳон тамаддунига ўзининг қўшган ҳиссалари билан юртимиз ва миллатимизнинг довруғини дунёга танитган машҳур аждодларимиз минг йиллар давомида муқаддас Ислом динига эътқод қилганлар. Ўзига раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўриш ва жамоат билан бирга бўлиш муқаддас динимиз таълимотларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Жаҳолатга қарши миллий ғоя билан курашда ана шу қоида, яъни , жамият манфаатини ўз манфаатимиздан устун қўя олиш қоидаси муҳим аҳамият касб этади. Ёшларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришда миллий ғоямизнинг ўрни мислсиз даражада каттадир.
Албатта бунда ҳар бир шахс миллат, жамият, давлат, халқ, айниқса ёшлар тарбияси олдидаги масъулиятини чуқур ҳис қилиб яшаши лозим.
Жаҳолатга қарши миллий ғоя билан курашда «Буни менга алоқаси йўқ» деган тушунчага мутлақо ўрин йўқ. Миллий ғоямизда лоқайдлик қаттиқ қораланади. Содир бўлган ва содир бўладиган жиноятларнинг асосий сабабчиси лоқайдликдир деб баҳоланади.
Ҳар биримиз миллий ғояга содиқ ҳолда, ёшларимизни ёт ғоялардан асрашда миллий ғоямизнинг ўрни ва аҳамиятини теран англаб олмоғимиз лозим.

Хайрулло Адамбоев. Янгибозор тумани бош имом хатиби.

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *