Мигрантлар учун янги ислохатлар.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислохатлар халқимиз тамонидан қўллаб –қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида яққол ифодасини топмоқда. Эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги , эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.
Мамлакатимизда изчил тарзда давом этаётган ислоҳатларинг муҳим таркиби қисми фуқароларнинг меҳнат қилишига бўлган конституциявий хуқуқларини амалга ошириш хисобланиб, соҳада давлат сиёсатининг тараққиётида иш ўринлари яратиш , бандликни таъминлаш ва шу тариқа аҳоли фаровонлигини ошириш асосий амаллардан бири саналади. Мамлакатимиз ушбу долзарб масалага дастурий ёндашув асосида жиддий эътибор қаратиб , аниқ манзилли чора –тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Фуқароларимизнинг конституциявий хуқуқи бўлган меҳнат хуқуқини рўёобга чиқаришнинг яна бир муҳим йўналиши ташқи меҳнат миграцияси соҳасидир. Хозирги даврда жаҳонда меҳнат ресурслари кураш кескинланлашган , йирик ишлаб чиқариш кучлари арзон ва сифатли ишчи кучи дунё меҳнат бозорида рақобатлашаётган бир пайтда халқаро меҳнат миграцияси ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги қошида чет элга кетаётган фуқароларни жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитилиши марказий фаолият кўрсатмоқда. Марказ номзодни ишга юбораётган мамлакат қонунчилик тили , урф- одатлари меҳнат фаолияти олиб бориладиган корхона ёки ташкилотлардаги техника хавфсизлиги , санитария ва гигена қоидалари билан таништириш хориждаги иш берувчи талабига кўра тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш масалалари билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши ҳуқуқини рўёбга чиқаришда ишга жойлаштиришга номзодлар билан дастлабки кўникув тадбирларини ўтказиш йўли билан уларга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш фуқораларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар шунингдек чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш хорижий ишчи кучларини ёлловчи чет эл фирмалари билан хамкорликни ривожлантириш , чет элга кетувчилар учун идора комиссиясини қарорларига мувофиқ руҳсатномалар бериш йўлга қўйилган. Хозирги кунда Россия малакали ва малакасиз ишчи кучига талаби катта бўлгани учун икки давлат ўртасида миграция сохасидаги ҳамкорликни тартибга солиш мақсдида 2007-йилнинг 4 июлида “Ўзбекистон Республикаси Россия Федирациясининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнаткаш мигрант фуқароларининг меҳнат фаолиятлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги келушиви имзоланган. Юртимизнинг иқтисодий ўсишлари , беқиёс ютуқларимиз дунёнинг назарини бизга қаратмоқда, бошқа мамлакатларнинг мутахассислари ҳам Ўзбекистонга ишга келмоқдалар. Хорижда ишлаган ишчи янги замонавий касблар ўрганиб, касб малакасини ошириб юртга қайтади. Агентлигимиз меҳнат вазирлиги ва тегшли бандлик хизматлари билан ҳамкорликда хориждан қайтган ишчиларни ишга жойлаштириш соҳасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

П.Бобожонов. “Қори эшон бобо” масжиди имом хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *