МУБОРАК УМРА САФАРИ

2019 йил 7 март куни Хоразм вилоятидан Умра зиёрати учун сафарга чиққан зиёратчиларнинг 1-2-гуруҳи яъни 91 нафар зиёратчиларимиз Урганч халқаро аэропортидан Тошкент шахрига етиб бориб, Тошкент шахар Яккасарой туманидаги “Яккасарой” жомеъ масжидига бориб жойлашдилар.
Бугун 8-март куни эрталаб зиёратчиларимиз Тошкент Халқаро аэропортидан Умра зиёратини бажариш учун Маккаи мукаррамага парвоз қилдилар.
Умра мавсумида Умра сафарига отланган 91 нафар зиёратчилар учун Хоразм вилоят ҳокимлиги, ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда жойлардаги мутасаддилар ҳамкорлигида барча имконият ва қулайликлар муҳайё қилинди.

Ҳожиларимиз муҳтарам Президентимизнинг халқ манфаати йўлида амалга ошираётган эзгу ишлари ҳамда муқаддас зиёратга отланаётган фуқароларимизга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрликлари учун чуқур миннатдорчилик билдирдилар.
Аллоҳ зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрлик қилиб, ибодатларини тўлиқ бажариб юртимизга соғ омон етиб келишликларини насиб қилсин.

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *