ГЛОБАЛ ТАҲДИДЛАРНИНГ ХАВФ СОЛИШИ

Бугунги кунимизда мобил телефонлар ва интернет ҳаётимизга шундай кириб келдики уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Шу билан биргаликда интернетда кенг тарқалиб бораётган ижтимоий тармоқлар ҳам ривожланди. Кўпчилигимиз бу тармоқлардан фойдаланамиз бу жуда яхши албатта, лекин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз керак. Чунки, айнан мана шундай тармоқлар орқали оилалар бузилиб кетяпти, ёшларимизнинг тарбияси бузиляпти ва энг ачинарлиси бузуқ ниятли ғаламис кимсалар бу тармоқларни қармоққа айлантирмоқдалар.
Ижтимоий тармоқларда бўлаётган мулоқотлар аслида виртуал бўлсада, маълум одоб чегараси, худудидан чиқиб кетмаслиги керак. Жуда кўп одамлар виртуал мулоқот деб, ҳақиқий воқеъликдан воз кечмоқдалар. Аксар ҳолатларда ижтимоий тармоқлар одамларни ишдан чалғитмоқда, оила тинчлигини бузмоқда.
Улар бу ишга шу даражада берилиб кетганидан дўстлари, ҳатто оилаларидан ҳам воз кечиш ҳолатлари нодир бўлмай қолди. Бугун ер юзида миллион-миллион одам виртуал ҳаёт билан бўлиб ҳақиқий ҳаётни унутиб қўймоқдалар.
Ижтимоий тармоқларда кўп ўтирадиган одамларнинг иммунитет тизими бузилмоқда, ақли заифлик касалига мубтало бўлиш ҳолатлари содир бўлмоқда.
Ҳаттоки капютер олдида кеча кундуз ўтириб тўсатдан вафот этганлар ҳам бор.
Интернетдан туғри ёки нотўғри мақсадда фойдаланиш мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз.Кейинги йилларда бузғунчиликни тарғиб этувчи сайтлар сезирарли даражада кўпайди.Бундан ўн йил олдин ўзбек тилидаги бундай сайтлар сони 20тани ташкил қилган бўлса бугун бундай сайтлар сони 7000тадан ортиб кетди.Бунинг натижасида айрим илимсиз ёшлар турли сайтларга билиб билмай кириб ўз этиқодларига зарар етказмоқдалар.
Қуръони Каримда бундай инсонларнинг этиқодини ва дунёларини бузмоқчи бўлган кимсалар хақида шундай дейилган:Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир.улар албатта зиён кўргувчилардир.
Маълумотларга кура Интернетдан фойдаланувчиларнинг 73% фоизи доимий фаол булса 84%фоизи 25-45ёшгача булган шахслардир.
Интернетдаги 86% ахборот инсоннинг онги ва жисмига заррли бўлиб ундан
Экстемистик рухдаги-23%
Ўз жонига қасд қилиш-12%
Беҳаёлик-30%
Миллатлараро низо чиқариш-10%
Шафқатсизлик ва зўравонлик-11%
Ижобий ва фойдали маълумотлар эса атиги -14% ташкил қилар экан.
Қуръони Каримнинг Анъом сураси 151оятида: “Фаҳш ишларнинг ошкорасига хам махфисига хам яқинлашманг.” дейилган.
«Ал қоида»террорчилик ташкилоти бугун ўзининг сафини кенгайтириш учун тарғибот ишларининг 99% ни интернет орқали амлга оширмоқда.
Ижтимоий «Фейзбук», «Однокласники», «Тветтир», тармоқларда ҳам купинча ёшлар фойдаланаётганлиги сабабдан бузғунчи кучлар ўз мақсадлари йўлида тарғибот олиб боришмоқда.
Афсуски бугнги кунда баъзи ёшларимиз интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали ёки чет элларда ишлаш учун чиқиб кетиб бузғунчи оқимлар тасирига тушиб қолиб ватанлари ва оиласини ташлаб ўзларича «хижрат» қилиб чиқиб кетмоқдалар.Айримлари юртимизга қайтиб яна бузғунчи гуруҳларнинг сафини кенггайтириш мақсадида яна ёшларнинг онгини захарлашга уринаяптилар.Аслида хижрат деган сўз ўз юртини ташлаб чиқиб кетишми? Хижрат Алоҳ таъола ман қилган ишларни тарк қилишдир деб марҳамат қилганлар.

Интернетдан яхши ёки ёмон мақсадда ҳам фойдаланиш мумкин,кимдир илмини ошириш учун унга кирса, кимдир эса унда вақтиҳушлик учун ва кимдир эса интернетдан тузоқ мақсадида фойдаланади.Ҳа айтишингиз мумкин дўст топса сўзлашса нимаси ёмон деб лекин ундаги дўстларнинг кўнглидаги ниятини қаердан биламиз, бундан ташкари азиз вақтимизни ва маблағимизни бўлмағур суҳбатларга сарфлашдан нима фойда топамиз.
Ижтимоий тармоқлар – инсоннинг ўз олдига қўйган маълум вазифаларини осонлаштирувчи бир восита холос. Ҳамма нарса ўз меъёрида бўлиши керак. Шундай экан, мазкур восита – ёрдам бериш ўрнига сизнинг шахсий ҳаётингизни бузишга киришяптими, ёҳуд оила тинчлиги учун раҳна соляптими, ундан дарҳол воз кечиш лозим.

Шу ўринда бир ҳикоя ёдимга тушди; Ўтган замонда бир йигит игнага ипни беш қадамдан отиб ўтиришни ўрганади ва мен жуда нодир ишни уддаладим энди подшоҳнинг олдига борсам мени мукофотлайди деб подшоҳнинг саройига борибди. Подшоҳнинг олдида унга ўз ҳунарини кўрсатиб беш қадамдан ипни игнага ўтказибди. Шунда подшоҳ бу йигитга кўрсатган ҳунари учун йигирма танга беринг ва яна йигирма қамчи уринг деб буюрибди. Йигит олдинига суюнибди лекин қамчини эштиб хайрон бўлиб подшоҳдан сўрабди Йигирма танга билан мукофотладингиз яна нима учун йигирма қамчи билан жазолаяпсиз? Подшоҳ; мукофотим ҳунаринг учун жазога буюришим эса шу ўзинга ҳам ўзгага ҳам наф келтирмайдиган ишни ўрганаман деб умрингни қанчасини бекор кетказганинг учун деб жавоб берибди.
Хулоса қиладиган бўлсак интернет ҳам яратганнинг бизга берган бир неъмати, ундан тўғри йўлда фойдаланайлик ва вақтимизни бекор исроф қилмайлик. Ватқтинмизни ва компьютерга кетадиган умринмизни назорат қилишни ўрганайлик.
Тармоқдаги нотаниш кимсаларга ишонмаслик керак.Интернетда истаган кишининг асл мақсадини яшириб,бошқача бўлиб олиш жуда осон.
Шудай экан фарзандларимизни ҳам катталарнинг рухсатисиз ва назоратисиз интернетга чиқишга йўл қўймайлик,чунки уларнинг тарбиясига салбий тасир қиладиган маълумотларни ўзлаштириб оладилар. Фарзандларимизга фақат фойдали илм ва фойдали мулоқот учун бу неъматдан фойдаланишни ўргатайлик.

И.Отажанов
Ҳазорасп тумани “Султон Ҳубби”масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *