Имконияти чекланганлар Хива ичанкалъа музейига ташриф буюрдилар

Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги, “Вақф” фондининг вилоят бўлими, Урганч шаҳар “Охун бобо” масжиди ҳамкорликда 31 март, якшанба куни Хоразм вилоятидаги имконияти чекланган фуқаролардан 150 нафарини Хива ичанқалъа музейига зиёрат ташрифини ташкиллаштирдилар.

Имконияти чекланган фуқаролар сурдо таржимон ёрдамида Ичанқалъа музейидаги тарихий обидалар ва у ердаги осори отиқақалар билан танишдилар.

Зиёрат якунида ош ташкил этилиб, имконияти чекланган фуқароларга ҳомийлар ёрдамида совғалар тақдим этилди.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *