ХАМЖИХАТЛИК ФАЛОКАТДАН АСРАЙДИ

Маълумки, бизнинг қадимий ва саховатли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллатлараро муносабатлар ривожида янги босқич бошланди. Бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Буларнинг барчаси ҳаётда ўзининг тўлиқ ифодасини топди.

Юртимизда ҳукм сураётган дўстлик ва бирдамлик муҳити – тинчлик ва барқарорлик, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтиришнинг энг муҳим омилидир.

Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Улар умумий уйимиз – Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилмоқда, ривожланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Бизнинг Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган. Уларга ўз миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган. Мамлакатимизда 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда. Давлат таълим муассасаларида ўқитиш 7 тилда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатувларини 12 тилда намойиш этмоқда, ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда.

Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бормоқда, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтармоқда. Бу иллатлар давлатни емириб, жамиятни парчалаб, радикал гуруҳ ва оқимлар учун мафкура базасига айланмоқда. Бугун жахоннинг кайси китъаси ёки мамлакатида истикомат килишидан катъий назар, хар кандай инсон террор нима, террорчи ким эканини яхши билади. Негаки, хозирги вактда одамни тахликага соладиган бу совук сузларни эшитмаган киши йук. Шунинг учун жахон ахли бутун башариятга хавф солаётган бу мудхиш балога қарши курашмокда, барча куч ва имкониятларни бирлаштириб, унинг олдини олиш чораларини изламокда. Экстремизм ва терроризмга қарши жаҳон ҳамжамияти бир ёқадан бош чиқарсагина, бу офатнинг олдини олиш мумкин, дунёда тинчликни, баркарорликни саклаб қолиш мўмкин. Чунки, куч бирлик ва хамжихатликдадир. Ана шундай мураккаб вазиятда мамлакатимизда турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш биз учун борган сари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бу бизнинг заминимизда тинчлик ва осойишталикнинг мустаҳкам кафолати, халқимиз бунёдкорлик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Янада огоҳ ва сергак бўлиш, энг асосий бойлигимиз бўлган ва биз ҳақли равишда фахрланадиган кўп миллатли халқимизнинг бирдамлиги ва жипслигини кўз қорачиғидек асраш ҳамда янада мустаҳкамлаш Ўзбекистонни ўз Ватани, деб биладиган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.

 

Хазорасп тумани Шайх Қосим бобо
масжиди имом-хатиби
Ш.Болтаев

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *