Замон Аллоҳнинг измидадир.

         Ақоид илмида Аллоҳ таъоло инсонга белгилаб қўйган тақдирга ишонмоғи иймоннинг шартларидан бири эканлиги  такидланади. Аллоҳнинг  қадарига иймон келтириш мўминлик шартларидан экан нега баъзида одамлар замондан нолийдилар?

Аллоҳ кимга қайси замонда яшашликни ирода қилган бўлса ,шунга рози бўлиш мўминлик шарти эканлигини айтиб ўтдик. Аллоҳ таъоло тақдир қилган замонда яшаб туриб унга ношукрлик қилиш,инсоннинг иймонига нуқсон етказади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз зинҳор “Замон ўлсин” (“ундан кўнглим қолди”), демасин. Чунки Аллоҳнинг Ўзи замондир”, дедилар.

 Бунинг маъноси шуки, замонда бўлаётган ҳамма иш Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунинг учун замондан шикоят қилиш мумкин эмас.

Одатда, одамларга бирон зиён етса, “Қандай замонга қолдик ўзи?” дея замонни сўкишга ва ундан шикоят қилишга ўтадилар. Аслида замонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг, ўзгаришларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Шунинг учун, замонни сўкиш, ундан норози бўлиш. Аллоҳ азза ва жалланинг иродасига қарши чиқиш, Унга куфр келтириш билан тенгдир. Аслида, замоннинг ўзгариб туриши Аллоҳ таолонинг синовидир. Бас, мўмин-мусулмон киши ҳар қандай замонда ҳам иймонни пок сақлашга жидду жаҳд қилмоғи керак.

Кўпинча инсоннинг бошига етган мусибатга ўзи сабабчи бўлади. Баъзида ғафтада қолади. Гоҳида керакли чора-тадбирларни кўрмайди. Қилиниши керак бўлган ишларни ортга суради. Қилинмаслиги лозим бўлган ишни ҳаддан зиёд ошиқчаси билан қилади ва ҳоказо. Бундай пайтда замондан шикоят қилиш ўз айбини замонга тўнкашдан бошқа иш бўлмай қолади. Мана бу ҳолат эса айни адашишнинг боши ва манбаидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз “Замон ўлсин” демасин. Чунки, Аллоҳ азза ва жалла: “Мен замонман. Тунни ҳам, кунни ҳам келтираман. Қачон хоҳласам, икковини ҳам олиб  ҳам қўяман”, деган. Дедилар”.

 Бу ҳадиси шариф ўзидан олдингисини такидлаб ва тўлдириб келмоқда. Бунда Аллоҳ таолонинг Ўзи Ўзининг замон эканини айтмоқда. Мўмин киши Аллоҳ унга нимани тақдир қилган бўлса рози бўлиши, замондан нолийвермасдан охирати учун захира тўплаши лозим. Аксар холлларда замондан ролиган киши айбни замонда қўймоқчи бўлади.Бу эса Аллоҳнинг тақдирига норозиликдир. Дарҳақиқат, бугунги кунда айрим кишилар ўзи билмаган ҳолда Аллоҳ қайтарган сўзларни айтиб қўйиб гуноҳкор бўлиб қолганини билмай қолмоқда. Шунинг учун мусулмон киши ҳар бир сўзни ўйлаб гапирса, кейин афсус ва надомат чекишига ҳожат қолмайди. Яратган Раббимиз тўғри йўлдан адашиб қолишимиздан асрасин. Омин!

 

Боғот тумани “Иморат бобо”
масжиди имом-хатиби
Ф.Абдуллаев

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *