Ота рози–Худо рози

Албатта Аллоҳ таоло инсонга ота-она билан яхши муносабатда бўлишини ва доимо уларга яхшилик қилишини буюради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Роббингиз унинг ўзигагина ибодат қилишинигизни ҳам ота-онага яхшилик қилишни амр этади. Агар уларнинг бири ёки иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етса, уларга “уфф” дема ва уларни жеркима. Уларга (доимо) ёқимли сўз айт, уларга меҳрибонлик билан ҳорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй роббим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, сен ҳам уларга раҳм қилгин. (“Исро” сураси 23-24 оятлар) Ҳаммамиз билмоғимиз керакки, ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи йўллардандир. Ҳар бир инсон отани дуосини олиб уларга доимо хизматда бўлса, Худо рози бўладиган бандалардан бўлади.
Пайғамбаримиз (САВ): “Мен ота-онасининг ҳаққини адо этган кишидан хурсандман” деганлар. “Ҳар бир яхшиликдан, иймондан насибаси бор инсон ота-онасини рози қилса Аллоҳнинг суюкли бандаларидан бўлади. Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигида, ғазаби ота-онанинг ғазабидадир”- дедилар.
Ансорийлардан бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафот этганидан кейин ҳам уларга яхшилик қилишим керакми?” деб сўради. Пайғамбаримиз (САВ): “Ҳа, тўрт нарса билан ҳизмат қилишинг керак: Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, гуноҳларига истиғфор айтиш, уларнинг аҳдларини, ваъдаларини бажариш, уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш” деб марҳамат қилдилар.
Бир киши Пайғамбаримиз (САВ)нинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, менга бир яхшиликни билдиринг, ундан бу дунёда ва оҳиратда ҳам манфаъат етсин” дедилар. “Ота-онанг борми?” деб сўраганларида у “Ҳа” деб жавоб берди. “Ундай бўлса уларнинг ҳаққини адо қил ва уларни овқатлантиргин, уларга едиргин, ҳар бир луқманг учун жаннатда қаср бино қилинади” дедилар.
Аллоҳ таоло ота-оналаримизни умрларини зиёда қилсин, дунёдан ўтганларни Ўз раҳматига олсин.

Хива тумани “Шайҳ Мавлон бобо”
масжиди имом хатиби
Ш.Атажанов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *