Ёлғон маълумотлар фитнага сабаб

Фитна чиқариш ислом динида қораланган, ҳозирги кунда дунёдаги диний экстремизм ташкилотлари Қуръони карим оятлари ва муборак ҳадисларни ғаразли мақсадлар бузиб талқин қилиб, ўзларига ҳукм чиқариб фитнага чиқариб инсонларни нотўғри йўлларга тарғиб қилиб, мўмин мусулмонлар ўртасидаги бирлик ва якдилликка, жамият тараққиётига катта зарар етказмоқдалар. Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик) каби ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир., унга ҳаёт баҳш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтиргандай кабидир.
Қуръони каримда: “(Одамларни) Алдаш, фитнага солиш ўлдиришдан ёмондир.” Дейилгандир ёки бўлсамаса Нисо сурасида: “Эй иймон келтириганлар, Оллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ҳамда ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз. Бу оятдан маълум бўлдики ислом шароитида фитна ва тартибсизликларни келтириб чиқариш оғир гуноҳлигини, итоатсизлик қаттиқ гуноҳ эканлигини билишимиз керак. Шунинг учун ҳам мусулмон мусулмонни биродаридир, зулм ҳам қилмайди ва бошқага зулм қилиши учун топшириб ҳам қўймайди. Кимки биродарини ҳожатини чиқарса, Оллоҳ таоло ҳам унинг ҳожатини чиқаради, кимки мусулмондан бирор ғамни енгиллатса, Оллоҳ таоло ҳам ундан қиёмат ғамларини енгиллатади. Кимки мусулмонни айбини ёпса, Оллоҳ таоло ҳам унинг айбини ёпади” дейилади.
Ҳозирги пайтда соф ислом динини моҳиятини ёшларимизга ўргатмоғимиз, бошқа ёмон йўлларга кириб кетмаслигини олдини олиб, фитналарга адашиб кетиб, интернет орқали ҳар хил диний эътиқодий бўшлиқни ёмон гаплар билан тўлдирмаслигимиз керак. Ўзимизни миллий қадриятларимиз анъаналаримизни ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантирмоғимиз лозимдир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ёт ғоя ва фитналардан омонда қилсин.

Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо” масжиди имоми:
Ш.Жуманиязов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *