ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ – ИСЛОМ ДИНИ КУШАНДАСИ

Ислом динини ниқоб қилиб, одамларни бир-бирига қарши кўйиб қон тўкишни ташкил килаётган, амалда ўзини хузур халоватини ўйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар, Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар. Экстремист лотинча сўз бўлиб “Ўта” деган маънони, яъни ижтимоий сиёсий характердаги муаммоларни хал этишда, ўта кескин чора-тадбирлар, фикр қарашларни ёқловчи назария ва амалиётни англатади.

Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра, худудий, минтақавий ва халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, хеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, худудни тан олмаган. Экстремизмнинг сиёсий иктисодий ва мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани холда, у барча динлар доирасида ривожланган.

Диний экстремизм ислом оламида хам тарқалган. “Экстремизм” тушунчаси Ислом дининг асосий манбалари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)нинг ҳадисларида қайта-қайта келган “ғулув”, “туғён”, “ҳаддан ошиш” каби сўзлар билан ҳамоҳанг бўлиб, динимиз таълимотида уларнинг барчаси қораланган ва мусулмонлар бундай амаллардан қайтарилганлар. Масалан, Қуръони каримда ғулув лафзи бир нечта оятларда келган ва уларнинг барчасида Аллоҳ таъоло бандаларини ғулувдан қайтарган. Жумладан: “Эй аҳли китоблар! (Инсонни илоҳлаштириб) динингизда ҳаддан ошиб кетмангиз! Аллоҳ (шаъни)га эса фақат ҳақ (гап)ни айтингиз! … ” (нисо сураси 171). Яна бошқа бир оятда: “Айтинг: Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғитганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!” (Моида сураси 77)

Ғулув лафзи араб талида белгиланган миқдордан ошиб кетишни айтилади. Масалан нарҳ-навонинг ҳаддан ошиб кетиши, қозондаги сутнинг қайнаб тошишини ҳам ғулув деса бўлади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, динда рухсат этилган, ҳад-ҳудудни белгилаб берилган чегарадан чиқиб, рухсат этилмаган тарафга ўтишга ғулув дейилади. Қуйидаги оятларда ҳаддан ошишдан қайтарилган: “Бас, (эй Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг! Сиз билан бирга тавба қилганлар ҳам (тўғри) бўлсинлар! Ҳаддан ошиб кетмангиз, (эй мўминлар!) У қилаётган ишларингизни, албатта, кўриб турувчидир ” (Худ сураси 112).  “Кимки Аллоҳнинг худудидан тажовуз қилса, ана ўшаларгина золимлардир” (Бақара сураси 229). Демак ҳаддан ошишлик, бу тажовузкорлик демакдир.

Ҳозирги кунда Ислом оламида бир қанча ғулувга кетган экстремистик гуруҳлар мавжудки, буни кўрган баъзи Ғарб оммавий ахборот воситалари ушбу экстремистик гуруҳларнинг қўпорувчилик ҳаракатларини Ислом дини билан боғлашга уринмоқдалар. Ҳолбуки, бугунги кунда экстремизм бутун жаҳон муаммосига айланди, ундан дунёдага деярли барча давлатлар жабр кўрмоқда, жумладан мусулмон давлатлари ҳам. Юқорида айтилган ОАВ вакиллари билмайдиларки, Ислом динининг ўзи экстремизмга қарши ва у экстремизмга қарши курашни бундан ўн беш аср олдин бошлаган.

Халқимиз, айниқса ёшларимиз онгига таҳдид солишга харакат қилаётган мазкур оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслиги учун диний-маърифий, маънавий салоҳиятимиз етук бўлиши, хар биримиз доимо огоҳ бўлишимиз, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида ўз хиссамизни кўшишимиз лозим.

Янгиариқ туман “Хазрати Ғоиб ота”

масжиди ходими

Р.Рахимов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *