БУЗҒУНЧИЛАРДАН  ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Мустақиллигимиз шарофатидан, диний ва миллий қадряларимиз қайта тикланиб, тарихимизга ҳам катта эътибор берилди. Азиз авлиёларимиз қадамжолари обод қилиниб масжид ва мадрасаларимиз ҳам дунё ва замон талабларига жавоб бера оладиган ҳолга келтирилди, юртимиздан ҳар йил мўмин-мусулмонларимиз ҳаж ва умра сафарларига боришга муяссар бўлишмоқда. Динимиз бағрикенг, тинчликсевар, саломатлик, меҳр-шафқат динидир.

Ҳозирги кунда ўзларига исломни ниқоб қилиб олган , Бемазҳаб Исломни ниқоб қилган террорчилар “Ислом давлати” тузиш шиори баҳонасида, мусулмонларни кофирга чиқариб, ўзга дин вакилларини ваҳшийларча ўлдиришлари ислом динига мутлақо зид амалдир. Ушбу бузғунчи террористик гуруҳлар ўзларининг бундай ёвуз қилмишлари билан ўзга дин вакилларида исломга бўлган муносабатни салбий томонга ўзгартириб, мусулмонларга нафрат назари билан қарашларига сабаб бўлмоқда.

Террористик ташкилот вакиллари; бундай динимизга мутлақо номаъқул бўлган бир қанча жирканч амалларни қилиш билан учинчи қўлни буюртмасини бажарётганликлари аниқ фош этилмоқда. Чунки бу бемазҳаб террорчилар тўдаси сиёсий мақсадларни кўзлаб динни ниқоб қилиб олган, бир гуруҳ жиноятчилардир. Буларнинг кўринмас мақсадлари ёҳуд учинчи қўл кирдикорлари, Ислом маърифати тарқалишига тўсқинлик қилиш, бутун оламни Ислом динидан қўрқитиш ва чўчитиш, Ислом динига оммавий нафратни пайдо қилиш, Ислом дини ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш, ёшларни жиҳод шиори остида жувонмарг қилиш, уламоларни эса кофирга чиқариш билан йўқ қилиш, мусулмон ўлкаларда таҳликали фитналарни чиқариш ва беқарорликлар келтиришдан иборатдир. Дунёдаги кўзга кўринган барча уламолар улар даъво қилаётган “давлатни” тан олишмади. Шунингдек, дунёнинг етук машҳур олимлари бу тўда аъзоларини ваҳшийларча амалга ошираётган ишларини инсон зотига хос бўлмаганлигини кўп бора таъкидлаб келмоқдалар.

Шундай экан бизларга энг долзарб вазифа ўсиб келаётган ёш авлодни бундай ёвуз оқимлар таъсирига, бузғунчи ғоя ва нотўғри ахборотларга эргашиб кетишликларини олдини олиш зарурдир. Ўсиб келаётган ёш авлодга, унинг маънавий тарбиясига катта эътибор бериш керак. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз эканлигини унутмаслик лозим, шунингдек, бугунги ахборот асрида маънавиятли, одоб-ахлоқли, соғлом эътиқодли ёшларимиз турли ёт бузғунчи ғоя ва ахборот ҳуружларига қарши тура оладилар.

Бугун глобаллашув жараёни шиддатли тус олган, турли ғоявий хуружлар, экстремистик руҳдаги оқимлар, миссионерлар ва олмонча маданият тарғиботчилари авж олган замонда яшаяпмиз. Барчамиз ватан келажаги, инсон бахт-саодати  учун қайғурар эканмиз, ёшлар тарбиясини издан чиқарувчи ёт таъсирлардан фарзандларимизни ҳимоялаш, ахборот таҳдидларига қарши тура оладиган маънавий иммунитетни ҳосил қилиш бугун сув ва ҳаводек зарур.

Бугунки кунда турли бузғунчи оқимлар, замонавий ахборот воситалари ва интернетдан жуда ҳам фаол фойдаланишмоқда. Лекин ёшларни ахборот олиш ва интернетдан фойдаланишини чеклаб ёки ёпиб қўйиш билан муаммони ҳал қилиш керак эмас. Балки, ёшларга миллий ва диний ўгитлар асосида, соғлом эътиқод, таълим-тарбия асосида муаммога ечим топиш зарур. Имом Бухорий; “Дунёда илмдан бошқа ҳеч қандай нажот йўқ ва бўлмайди ҳам”, деб таъкидлаганлар.

Бугунги кунда турли мафкуравий тортишувлар кескин тус олаётган вазиятда, “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан ҳам жуда муҳимдир. Шунингдек, ёшлар тарбиясида таълим-тарбияли ва одоб-аҳлоқли дўст танлаши ҳам муҳим саналади. “Дўстингни айт, сенинг кимлигингни айтиб бераман”. “Мева мевадан ранг олади”, деган ҳикматли иборалар бежизга айтилмаган.

Турли миллий қадриятларимизга ёт бўлган ва бемаза ахборот хуружларига берилишлари, соғлом эътиқодли, одоб аҳлоқли инсонлар билан дўст бўлмаганларидир. Ҳозирги ахборот асрида, ватан равнақи, юрт тинчлиги ва ёшлар тарбияси йўлида барча соҳа вакиллари лоқайдликка йўл қўймаган ҳолда, ўз бурч ва вазифаларини сидқидилдан бажаришлари талаб этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам: “Ҳар бирингиз масъулсиз, шу масъулиятларингиз ҳақида Аллоҳнинг ҳузурида сўраласизлар”, деб бизларни огоҳлантирмоқда.

Шундоқ экан аҳли илм, мўъмин мусулмонлар ва ҳар бир манашу давлатда яшаётган ҳар бир фуқаро , бундай бузғунчиларнинг кирдикорларидан ёшларни огоҳ қилиш ва уларнинг таҳдидларидан асраш  Мазкур бузғунчиларнинг асл мақсадларини очиб бериш, унинг хатарли оқибатлари ҳақида барчани огоҳлантириш ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.

  Ҳазорасп тумани “Хазрати Шайх Муҳаммад Амин”

Масжиди имом-хатиби

М.Мадиримов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *