Терроризмнинг мақсад ва моҳияти.

Маълумки бугунги кунда дунёдаги энг хавфли иллатлардан бири бу Террроризмдир.

Муқаддас ислом динида фирқаланиш ва гуруҳбозликдан қаттиқ қайтарилган:

«Барчангиз Аллоҳнинг арқони (Қуръон)га боғланингиз ва бўлинмангиз! Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар унинг неъматига сабаб биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади».

Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзларининг кўпгина ҳадиси шарифларида мусулмонларни иттифоқликка, ҳамжиҳатликка, бир-бирларига нисбатан меҳру-оқибатли, кечиримли бўлишга даъват этиб, турли тафриқаларга бўлиниш, кишилар орасида адоват уруғини сочишдан қайтарганлар. Шунингдек, мусулмонлар орасида ҳар бир даврда ҳам бузғунчи оқимлар чиқиб туришидан огоҳлантириб, мусулмонларни бундай оқим ва гуруҳларга эргашиб кетмасликларини уқтириб, шундай деганлар:

«Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетур, уларнинг ҳаммаси ҳам адашган – залолатда бўлиб, фақатгина аҳли сунна вал жамоа йўлини тутганларгина ҳидоятда бўлурлар»(асос қайси манбаа).

Пайҳамбаримиз алайҳисолату вассаломнинг хадисларидан бирида “Мусулмон  унинг қўлидан ва тилидан мусулмонлар озор кўрмаган кишидир”дея такидлайдилар.Шунга кўра терроризмнинг хар қандай кўриниши Ислом дини асосларига зиддир.

Ҳар қандай экстремистик ва террористик фаолиятнинг мохияти ўзгалар устидан Хукмронликка ёки мавжуд сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий тартиботга қарши зўравонлик, дахшат солиш, жисмоний куч ишлатиш орқали ўзларининг ғаразлди мақсад ларига эришишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон афкор оммаси, прогрессив кучлари томонидан қораланмоқда

Терроризм тарихий жиҳатдан пайдо бўлган дастлабки даврларданоқ ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, қўллаган кураш воситалари, ғоявий даъволари билан инсоният учун катта ижтимоий хавфга айланган. Шунга кўра, мутахассислар умумий маънода терроризмга қуйидагича таъриф беришади: “Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш”.

Ҳозирда терроризм ҳодисаси янги-янги кўринишлар касб этиб, афсуски, миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиб бормоқда. Кейинги йилларда Евроосиё минтақаси ва Африкада қитъасида жойлашган қатор мамлакатларда ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказаётган диний ақидапараст ва террорчи гуруҳларнинг фаоллашуви кузатилаётганини таъкидлаш зарур.

Бузғунчи ғояларга асосланган халқаро терроризм ва унинг ҳар қандай кўриниши кишилик жамиятининг ўтмишида ҳам, бугунида ҳам буту-бутун халқлар бошига оғир кулфатлар ёғдирмоқда. Ҳар йили унинг тажовизидан 100 мингдан ортиқ бегунох кишилар қурбон бўлмоқда, жамият ривожланиши, айрим давлатлар, минтақалар ва инсоният цивилизациясининг тараққиётига жиддий тахдид солмоқда ва мудхиш оқибатлар келтириб, чиқармоқда. Дунё бўйича қурол савдосининг ўсиши ва тарқалиши ҳам экстремизм ва терроризмнинг жахон миқёсида кенг кўламда авж олишига сабаб бўлмоқда. Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг Лондонда тақдим этилган маърузаларга кўра, жахон миқёсида йилига ўртача 50 миллиард доллордан зиёд миқдорда қурол-аслаха сотилар экан.

Дунё миқёсида халваро терроризм авж олишининг яна бир сабаби, уни қўзғатувчи омиллардан бири наркобизнесдир. Халқаро экспертлар маълумотига кўра, Афғонистонда етиштирилиб, сотилаётган наркотик моддалардан келаётган 8 миллард АҚШ доллор миқдоридаги йирик даромаднинг нақд бир миллиард дунёси биринчи рақамли халқаро террорист-Усама бин Лодежнинг хисобига келиб тушар экан. Наркобизнес хам халқаро терроризм билан эгизакдир, ундан манфаатдордир ва уни юзага келтирувчи омиллардан биридир. Терроризмнинг амал қилган тамойили ахоли ўртасида вақти-вақти билан “қўрқинч инстинктини” юзага келтириш ва шу асосда ўзининг ғаразли мақсадларига эришишдир.

Терроризмга қарши  Ўзбекистон Республикасининг ҳам асосий вазифаларидан бирига айланган.Шунга кўра Ўзбекистон бир қанча халқаро ташкилотларга аъзо.

 Халқаро террорчилик, радикал, тажовузкор экстремизм ва айирмачилик, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятининг энг муҳим таркибий қисмига айланган. Айнан шу вазифаларни ҳал қилиш учун Минтақавий аксилтеррор марказнинг Тошкент шаҳрида очилгани Ўзбекистон Республикасининг террорчиликка қарши курашдаги амалий саъй-ҳаракатлари, дадил ташаббусларининг ҳиссаси катта ҳисобланади.

 Мамлакатимизда нафақат ташқи сиёсатда, балки ички сиёсатда ҳам ушбу жирканч ҳодиса хавфини олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Бунинг учун ҳуқуқий асос қўйилганини алоҳида қайд этиш зарур. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддасида террорчиликнинг икки хил кўриниши: халқаро ва мамлакат ичкарисидаги террорчилик ҳақида сўз боради. Ўзбекистон Республикасининг  “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунида эса ушбу хавф-хатар қуйидагича изоҳланади: “Терроризм – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки  содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни  кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг  Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа  жиноий қилмишлар”.

 Ҳозирги давр инсон онги ва қалби учун кураш кучайганлиги билан характерланади. Демак, мавжуд маънавий таҳдидлар, мафкуравий тажовузларга қарши фақат қурол кучи билан, ҳуқуқий воситалар билан кураш кўзланган натижани бера олмаслиги Афғонистон, Покистон, Ироқ каби давлатларда бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида англаб етиш мумкин.

Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки. Миллий анъаналаримизга мутлақо ёт бўлган экстремистик ва террористик ғояларнинг жамиятимизга кириб келишини бартараф этувчи қудратли воситалардан бири бу инсонпарварлик, тинчликсеварлик, маърифатпарварлик, бунёдкорлик ва шунингдек, миллик ва диний қадриятлардир.

Боғот тумани “Абдол бобо”

масжиди имом-хатиби

Қ.Искандаров

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *