Огоҳлик — давр тақозоси 

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни – жаҳондаги турли экстремистик оқимлар, террористик ташкилотларнинг бузғунчи ғоялари таҳдидидан ҳимоялаш мақсадида  турли давра суҳбатлари, тарғибот руҳидаги профилактик тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар уюштирилмоқда. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад– фуқароларимизни муттасил огоҳликка даъват этишдан иборат.

Бугун дунё тез ўзгариб, ундаги воқеалар, мафкуралар, ғоялар тўқнашуви бизни ҳар қачонгидан сергак ва огоҳ бўлишга ундайди.

Инсонўзиучунҳаловатватинчликниўзидрокивабилимибилантаъминлайди. Аллоҳатоэтадиганбубуюкнеъматниасрайолишунингўз ҳатти-ҳаракатларигабоғлиқдир. Бу борада  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан ўрнак олишимиз бизга кифоя қилади. У зотгамушрик ва кофирлар тамонидан кўплаб  тазйиқлар бўлиб у зотни ўз ҳолларига қўймадилар анашундай кунларнинг бирида ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар, уларга ҳар томондан хавф-хатар етиб турарди. Анашундай хатарлардан бири мушриклар у зотни ўз тўшакларида ўлдиришни қасд қилиши бўлди. Пайғамбар аълайҳиссаломга бу холат маълум бўлгач Али розияллоҳу анҳуни ўринларига ётқизиб, кейин кетдилар. Йўлчини топдилар, ҳамроҳларини, озиқ-овқатларини олдилар, ҳамма ҳаракатни қилиб, кейин йўлга чиқдилар. “Мен Аллоҳнинг Пайғамбариман-ку”, деган ўйда ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан: “Ўзи асраб олади!” демадилар. Бандалик вазифаларининг ҳаммасини бажардилар. Мушриклар ғор олдига қидириб борганида, беркиндилар ва Аллоҳга таваккул қилдилар. Жуда яқин келишганида Абу Бакр розияллоҳу анҳу қўрқувга тушганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ биз билан!” дедилар. Натижани эса Аллоҳдан кутдилар. Демак, ўз келажагимиз ўзимизнинг қўлимизда бунинг учун ўзимиз масъулмиз юрт тинчлиги ободлиги унинг тараққиёти учун ўзимиз ҳаракат қилмоғимиз керак. Яна шуни ҳам унутмасликки керакки бугунги глобаллашув даврида инсон онги ва қалби учун жиддий кураш кетмоқда. Турли манфаатлар тўқнаш келган ва шунга хизмат қиладиган ахборот хуружлари кўпайган бир шароитда бундай жараёнлар салбий таъсиридан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли бу соғлом фикр юритиш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишдир.Айниқса, ёшлар онгида ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, уларнинг билимини ошириш турли таҳдидларига тўсиқ қўйишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Урганч тумани “Ҳазрати Шаҳобиддин бобо”

 масжиди имом-ноиби Мансур Каримов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *