ФИТНАЛАР  ГИРДОБИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

        Маълумки одам боласи маълум бир омиллар тасирида иймон эътиқодда тўғри йўлни топади ёки ғараз ниятли ва бузуқ эътиқодли одамларни жилвагар сзларига учуб нотўғри ва бузуқ эътиқодли кишиларнинг залолатга элитувчи йўлларидан кетиб қолади.

Ножўя хатти-ҳаракат, фитна-фасод гап-сўзларга нисбатан қалбан норозилик билан кифояланиш имони заифлик белгиси экан, кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмасликка олиш ҳақида нима дейиш мумкин?.. Одатда ўз тинчини ўйлаш, ортиқча ташвишдан қочиш истаги кишини шундай йўл тутишга ундайди. Виждонига, имонига қарши бориб бўлса ҳам кўрганларидан кўз юмади. Агар шу ҳолат кўлами кенгроқ бўлса, борингки, Ватан, миллат тақдирига дахлдор бўлса, шунда ҳам киши худбинона одатига содиқ қолса у ўз-ўзидан жуда оғир оқибатларга сабабчи бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Ҳа, бепарволик, лоқайдликнинг катта-кичиги бўлмайди. Тананинг қай бир узвида кўринган хасталик белгисига парво қилмаслик дарднинг авж олиб кетишига, гоҳида киши ҳаётини хатарга қўйишига сабаб бўлиши мумкин. Худди шунингдек, оилада тарбия борасида сусткашликка йўл қўйилса, фарзанд хатти-ҳаракатига бепарво бўлинса, фурсат бой берилса, умид билан оила қуриб, бола-чаққа орттирган ота-оналар пушаймонлик, ғам-андуҳдан бошқа нарсага эришмайдилар.

Маълумки, динни ниқоб қилиб, дин номидан иш кўрадиган кимсаларнинг динга, чинакам имон-эътиқодга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, тинчлик, барқарорлик, тараққиёт, қолаверса, диннинг ҳам душманларидир улар. Экстремистик гуруҳ ва ташкилотларнинг мақсади миллатлар, динлар ўртасидаги аҳилликка рахна солишдир. Бунинг учун улар аввало мамлакат ичкарисидан ўзларига маслакдош – таянч қидирадилар. Ва асосан тажрибасиз, етарли мафкуравий иммунитети шаклланмаган ёшларни йўлдан уришга ҳаракат қиладилар. Шундай хавф бўла туриб, бепарво бўлиш, ёшлар тарбиясига, демакки уларнинг тақдирига лоқайд қараш, бу бориб турган жиноятдир.

Бузғунчи оқимлар ўз ғояларини усталик билан ёшлар онгига сингдириб боришади мънавий тарафи бўш ва диний маълумоти кам  кишига аста секин бузуқ этиқодларини сингдириб боришади.

Яна ҳам ачинарли тамони шундаки интернетнинг баъзи сайтларида ёшларни маънавий тахдид кутиб турганини билмаябдилар бундан ғаразли мақсадда фойдаланиб қолишни кўзлаётган бузғунчи оқимларбизнинг ёшларнинг онгини   бемани ва пуч ғоялар билан тулдириб  уз ватанларига хоинлик қилиб ватандошлари ва бутун халқнинг юзига оёқ қўядиган манқурт қилиб тайёрлаётирлар.Халқимизда бир марта туз еган жойинга “қирқ кун салом бер” деган ажойиб мақол бор ахир бу адашиб экстремистик грухларга қўшилиб кетаёаётганлар бир умр манашу юртда униб усиб беминнат талим тарбиясидан фойдаланиб катта булишмадими.

Ёмон одам билан ҳамсуҳбат бўлиш инсоннинг маънавияти бузулишига олиб келади.Жадид адабиётининг йирик вакили шоир, муаллим Абдулла Авлоний хазратларининг шу мазмунда бир шерлари бор;

Яхши бирла юрса, ҳар ким мақсуди ҳосил бўлур,

Юрса нодонлар ила, бир кун бориб қотил бўлур.

Катталар қилган насиҳатни кичиклар олмаса,

Оқибат хулқи бузуқ бир беадаб жоҳил бўлур.

Бу байтнинг мазмунинига қарайдиган булсак нодон важохил кишиларга хамрох бўлиш инсонни одамийлигидан айириб қўйиши мумкун экан.

Демак инсон шундай ўзи ёмон бўлиб қолмайди балки унга кимлардир тасир қилади,ёмон суҳбатдош билан бирга суҳбатлашади анашундай қилиб инсон бузғунчиликка ва фитнага мойил бўлиб боради.Энг ёмони шундаки эътиқоди бузулиб бўлганидан кегин ўз эътиқодини тўғри деб билишидир.

Уламолардан бири айтган экан : Ҳама нарса бузулса инсон тузатади аммо инсон бузулса уни яратган зотдан бошқаси тузатолмайди.

Шундай экан ўзимизни ва аҳлимизни айниқса ёшларимизни бузуқ эътиқодлар домига тушиб фитналар гирдобида қолиб кетмаслиги учун уларга тўғри йўлни ва мустаҳкам эътиқодни ўргатишимиз ва сингдиришимиз  даркор.

 

 

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *