РАМАЗОН ОЙИДА ЭЗГУ АМАЛЛАРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК

Рамазон ойи қадрлаш ойи, ушбу ойда эзгу амалларни кўпайтириш халқимизнинг қон-қонига сингиб, қадриятга айланиб қолган. Рамазон ойи эзгулик ойи, инсонлар бу ойда маънавий покланиб, ўзларида гўзал хулқларни намоён қиладилар. Жумладан халқимиз, ушбу ойда ифторликлар, хайр-эхсонлар қилиш, фитр ва закотларини адо қилиш орқали бир-бировни ҳолидан хабар олиш каби эзгу аммалларни амалга ошириб, ушбу ойни хар бир кунини байрам кайфиятида, кўтаринки рухда ўтказадилар.
Эл-юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш шарафли бурч ҳисобланади. Бу борада барча қатори диний соҳа вакилларидан ҳам давр билан ҳамнафас ҳолда фаолият кўрсатиш ва маънавиятимиз юксалишига ҳисса қўшиш талаб қилинмоқда. Бунда имом-хатибларимизнинг доимий ва анъанавий тарзда, шунингдек, рамазон ойи муносабати билан хайрия тадбирларини амалга ошираётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Хоразм вилояти жомеъ масжидлари имом-хатиблари томонидан кўплаб хайрли тадбирлар амалга оширилди. Бу хайрия тадбирлари турли йўналишларга қаратилган бўлиб, Масжидлар ҳудудидаги маҳаллаларда кам таъминланган ва ижтимоий таъминотга муҳтож оилаларга 297 276 900 (икки юз тўқсон етти миллион икки юз етмиш олти) минг сўмлик, Шунингдек, “меҳрибонлик, мурувват ва саховат уйларига 2 400 000 (икки миллион тўрт юз минг) сўм”, иккинчи жахон уруш қатнашчилари, мехнат фахрийлари, нуроний кексаларга 200 000 (икки юз минг сўм) миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг кўнгилларига шодликлар улашилди.


Шунинг билан бир қаторда, муборак ойда Олийгоҳда ва Ислом ўрта махсус билим юртида таълим олаётган талабаларга шартнома контракт пуллари ҳамда Шифохоналарда даволанаётган беморлар холидан хабар олинди ҳамда ногиронлиги бор инсонларга ногиронлик аравачалари ҳадя қилинди.
Айни пайтда, жамоат ташкилотлари, хусусан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда шахар ва туманлардаги барча масжид имом-хатиблари, ихлосманд халқимиз билан биргаликда ушбу муборак ойда амалга ошириб келинадиган хайрия ишлари, эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, оила ва маҳаллалардаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларнинг таълим тарбияси бўйича олиб бориладиган ишларни янада кучайтиришга алоҳида этибор қаратиб, муборак Рамазон ойини ва ҳайит байрамини миллий-диний қадриятларимизга мос ва монанд равишда ўтказишимизга асло шубҳа йўқ.

Х.Абдуллаев
ЎМИ Хоразм вилояти вакили

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *