ХАЙР САХОВАТ-ИНСОН ЗИЙНАТИ

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.
Худди шундай фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятига айланиб, ота-боболаримиз, момоларимизнинг жасорати, ҳиммати ва имон-эътиқоди ҳамда ҳаёсида ўз аксини топган. Мазкур умуминсоний қадриятлар муқаддас Ислом динининг асосий манбалари – Қуръони Карим ва ҳадисларда кўп бора таъкидланган. Хусусан, Аллоҳ таоло Қуръон каримда: «Эҳсон-яхшиликнинг мукофоти-фақат эҳсон ва эзгулик бўлажак» (Роҳман сураси, 60-оят) деб ўзгаларга яхшилик қилувчиларга дунё ва охиратда улкан мукофотлар борлигини маълум қилган.
Айниқса, Рамазон ойида қилинган хайру саховатнинг савоби бехисобдир. Шу муносабат билан ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги тасарруфидаги фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари томонидан ҳам бир қанча хайру эхсонлар амалга оширилди.
Жумладан: Урганч шахар бош имом-хатиби Х.Кенжаев томонидан 10 нафар кам таъминланган оилаларга 6 500 000 (олти ярим миллион) сўмлик маиший техника ва озиқ-овқат махсулотлари эхсон қилинди.

Шунингдек, 23 нафар уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган ёши улуғ отахон ва онахонлар холидан хабар олинди ва уларга хайриялар қилинди ҳамда 73 нафар кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож оилаларга гўшт махсулотлари ва озиқ овқат махсулотлари хайрия қилиниб, уларнинг ўксик қалбларига шоду хуррамликлар улашилди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *