КАМ ТАЪМИНЛАНГАН РЎЗАДОРЛАРГА ХАЙРУ САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ


Рамазон ойи қадрлаш ойи, ушбу ойда эзгу амалларни кўпайтириш халқимизнинг қон-қонига сингиб, қадриятга айланиб қолган. Рамазон ойи эзгулик ойи, инсонлар бу ойда маънавий покланиб, ўзларида гўзал хулқларни намоён қиладилар. Жумладан халқимиз, ушбу ойда ифторликлар, хайр-эхсонлар қилиш, фитр ва закотларини адо қилиш орқали бир-бировни ҳолидан хабар олиш каби эзгу аммалларни амалга ошириб, ушбу ойни хар бир кунини байрам кайфиятида, кўтаринки рухда ўтказадилар. Айниқса, қариялар, кўнгли синиқ касалманд, мусибатдор кишиларни холидан хабар олиш, уларни кўнглига хурсандчилик киргизиш нихоятда савобли амал эканлигини эътиборга олиб, уларга саховатпешалик ишларини амалга ошириб бормоқдалар. Шу муносабат билан Шовот туман бош имом-хатиби Х.Аҳмедов ва Шовот тумани “Шох-обод” масжиди имом-ноиби А.Абдуллаевлар томонидан хомийларни жалб қилган холда тумандаги кам таъминланган 68 нафар фукаронинг хар бирига 120 000 сўмлик озик овкат маҳсулотлар тарқатилиб уларнинг қалбларига шодлик улашдилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *