ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ ОДАМ САВДОСИ МУДҲИШ ЖИНОЯТ

Меҳнат қилиш учун ҳорижга чиқиб кетаётганлардан иродаси бўш, диний ва дунёвий билими саёз, тор дунёқарашга эга фуқароларимизни одам савдоси жиноятидан жабрланиши ва диний экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.
Бугунги кунда ҳорижда меҳнат қилаётган айрим юртдошларимиз онгига ҳар бир мусулмон киши “Ҳижрат”, “Шаҳид” ва “Жиҳод” қиши кераклиги ҳақидаги нотўғри даъват сингдирилиб, алдов йўли билан Туркия орқали Сурия ва Ироқ давлатларига олиб кетилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2000 йилда қабул қилинган “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясини тўлдирувчи “Одам савдосининг айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва унга чек қўйиш, ҳамда унинг учун жазолаш тўғрисида” ги баённомасида “Одам савдоси” тушунчасининг расмий изоҳи берилган.
Мазкур баённомага биноан, “Одам савдоси” эксплуатация қилиш мақсадида одамларни куч ишлатиш ёки бошқа мажбурий чораларни қўллаб, ёҳуд ўғирлаб, фирибгарлик йўли билан, шунингдек, алдаш, давлат ваколатларини, мавкеини суиистеъмол қилган ҳолда бир шахснинг назоратидаги бошқа бир шахсни сотиб олиш йўли билан уларни ёллаш, мажбурий меҳнатлар ёки хизматлар, қуллик ёки қулдорликка ўхшаш офатлар, тобелик ҳолати, инсон аъзоларининг суғуриб олинишидан иборатдир.
Одам савдосининг глобал бизнес турига айланишида халқаро жиноий гуруҳларнинг ушбу фаолиятини даромад манбаига айлантириб олгани бирлами амал ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бу фаолият жиноий даромад ианбаи сифатида ҳозирги гиёҳвандлик моддалари ва ноқонуний қурол-яроғ савдосидан кейинги ўринда туради.
Шу ўринда кўпчиликнинг атрофдаги воқеаларга бепарволигиёки одам савдосининг кўринишлари билан боғлиқ маълумотларга эга эмаслигини муаммонинг асл сабаларидан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Ёшларнинг оддийгина алдовларга учиб, мўмай даромад ҳақидаги пуч ваъдарга ишониб, ҳорижда иш топаман деб, ҳаётини хавф остига қўяётгани ачинарли ҳол.
Одам савдоси жиноятининг ижтимоий хавфлигик даражаси юқори, чунки у, инсон соғлиги, ҳаёти ва бошқа ҳуқуқларига тажовуз этади, ёшлар маънавияти, ахлоқини бузади.
Юртимизда жуда кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Ҳар кимнинг эртанги куни, тақдири ўз қўлида. Хушёр ва огоҳ бўлайлик, пуч ваъдаларга ишонманглар.
Шу ўринда донишманд адиб Юсуф Хос Хожибнинг ушбу пурмаъно “ўз юртингда халқ ичида хизматда бўл, хушёр бўл, ўсал бўлма, сезгир бўл” деган сўзларини айтишни лозим деб билдик.

Э.Қутлиев
Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *