ИМОМ-ХАТИБЛАРИМИЗ НУКУС ШАХРИДАГИ ЗИЁРАТГОХЛАРДА БЎЛИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилиши назарда тутилган. Мазкур академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети негизида ташкил этилиши, шунингдек Халқаро ислом академияси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита муассислигидаги Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлаши бўйича Хоразм вилоятидан Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шахридаги “Имом Муҳаммад эшон” жоме масжидида малака оширишга кетган имом хатибларимиз, малака ошириш давомида дам олиш кунлари Нукус шахридаги зиёратгохларга боришди.

 Жумладан: Мазлумхон сулув зиёратгохи ва Хоразм шохлари даврида фаолият юритган қадимий масжид ва мадрасаларни зиёрат қилишиб, ўша даврлардаги воқеа ва ходисотлар хамда масжид ва мадрасаларнинг тарихлари билан танишиб, улкан таассуротларга эга бўлишди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *