ИЛМ ДАРГОҲЛАРИНИ ОБОД ҚИЛАЙЛИК

Ислом илму маърифатга ва эзгуликка чорловчи мукаммал  диндир. Жаноби Пайғамбаримизга (с.а.в.) нозил қилинган илк қуръони карим оятлари ҳам илм олишга чорлашлиги, Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Шунинг учун Аллоҳ таоло  Пайғамбар (а.с)га илк ваҳийси ҳам илм билан бошланди: “Ўқинг (Эй Муҳаммад. Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Роббингиз исми билан. (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг. Роббингиз эса карамли зотдир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди”. (Алақ сураси, 1-5-оятлар).

Илм қанчалик эъзозга лойиқ бўлса илм даргоҳларини ҳам анашундай қадрламоғимиз, қадрига етмоғимиз ва обод қилмоғимиз лозим ва лобутдир.

Ҳозир дунёнинг баъзи бир давлатларида минглаб ёшлар ўқиш-ёзишни ўргана олишмаяпти.

Ўша минтақадаги нотинчликлар сабабли таълим тизими бутунлай издан чиқиб, ёш болалар хоҳласалар ҳам алифбо ҳарфларини таний олмаяпти, бир  умрга  саводсизликга маҳкум бўлиб колмоқдалар…

Минг шукрки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо.

Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг барча жабҳалари ва соҳаларида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар бизга Яратганнинг буюк нематидир.

Маълумки, шукроналик ҳаётдан мамнунликни, мамнунлик мустаҳкам ишонч, ўз ишига боғлиқлик, эътиқодий барқарорликни ифода этади. Халқимиз тарихида Абу Наср Форобий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз ҳаётда завқ билан яшаш, эртанги кунга ишонч, розилик ва шукроналик, мамнунлик ғояларини тараннум этганлар.

Қуръони Каримнинг Иброҳим сураси 7- оятида    шукр қилгувчи одамларнинг ҳар икки дунёда ҳам бахт топишлари ёзилган: «Касамки ,агар (берган неьматларимга) шукр килсангиз, албатта (уларни янада) зиёда килурман.», деб қайд этилган.

Алишер Навоий шаҳзода Бадиуззамонга ёзган мактубларидан бирида мақсад хусусида шундай ибратли фикрларни баён қилади: «Одамнинг мурод-мақсади бўлмаса балолардан омон қолмайди. Аммо ҳар кишининг муроди кўпроқ бўлса, ҳақ-таоло амрига итоати ҳам кўпроқ бўлади. Демак, ёшларда даставвал мақсад тарбиясини йўлга қўйиш, уларнинг онги, қалбида келгуси ҳаёт орзуларини таркиб топтириш, тинчлик ва фаровонлик неьматларига шукроналик ҳисси, устозларга ва илм даргоҳларига нисбатан муҳаббат туйғусида тарбиялаш ўта муҳим масаладир.

Ўтган боболаримиз илмга ва ҳаттоки илм олиш воситаси бўлган қаламнинг қириб ташланган майда парчаларини  ҳам оёқ остига ташламасдан эҳтиромда бўлганлари ҳақийқатдир.

Ҳаётдан розилик билимларга эгалик омилига ҳам бевосита боғлиқдир. Улуғ аждодимиз Абу Райҳон Беруний «Билимсиз одам хурофотга мойил бўлади», деб бежиз айтмаганлар. Шундай экан, бугунги ёшларни билим ва маърифатга даъват этиш давлатимиз сиёсатининг устувор масаласига айлангани фикримизнинг далилидир

 Дунёнинг турли томонларида юз бераётган тўполонлар, жангу муҳорабалардан юртимизнинг фориғлиги аввало Аллоҳ таолодан  бўлса, иккинчидан донишманд юртбошимизнинг келажакни башорат қилувчи фазилатларидан, эл-юрт ташвишида ҳормай-толмай тинимсиз қилаётган саъй-ҳаракатларидандир. Бундан барчамиз шукронада бўлишимиз, розиликда ҳар куни дуо қилишимиз лозим.

Шукроналик ҳалол меҳнат, эзгу мақсадлар, тўғри ҳаракатга ҳам боғлиқдир. Агар эътибор қилинса, улуғ аждодларимизнинг ҳар бири ҳалол меҳнати, ўз касби, ижодига садоқатни муқаддас билганлар, элга наф-фойда келтиришни ўйлаб яшаганлар. Хазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг устозлари Мир Кулол  ўнлаб шогирдлар, етим-есирларни ҳалол меҳнатлари билан, кулолчилик касби орқали олинган насиба билан улғайтириб, қунт билан илм эгаллашга ўргатиб, тарбиялаб элга қўшган бўлсалар, Алишер Навоий бобомиз ўзларининг катта мулкларидан фақат озгина ризқларини олиб, қолган барча бойликларини эл-юртни тўйдириш, илм-маърифат масканларини қуриш, одамлар ҳаётини обод қилишга тўла-тўкис бағишлаганлар.Улуг мазхаббошимиз  Имом Аьзам савдо билан шугуланиб,илм-фан равнакига хисса кушганлар. Ҳудди шундай мисолларни Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Нажмиддин Кубро, Хожа Аҳрор Валий ва бошқа ўнлаб улуғ сиймолар ҳаётида ҳам кўриш мумкин.

Миллий истиқлолга эришганимиз, халқимизнинг асрий орзулари ушалгани, озод ва обод жамиятда тинч ва осуда яшаётганимиз, маънавий меросимизнинг тикланаётганлиги, ватанимизнинг  чирой очиб бораётганлиги, турмушимиз фаровонлашаётганлиги, кундан кунга илм масканларининг сони кўпайиб сифатлари ҳам яхшиланиб бораётгани таҳсинга лойиқдир ва  жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси учун чексиз-чегарасиз шукроналик манбаидир.

Аллоҳ таоло осмонимизни мусаффо ва хонадонларимизни тинч қилсин.

 М.Мадиримов

Хазарасп тумани Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин жомеъ масжиди

имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *