ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Малумки ҳар бир жамиятнинг асоси шу жамиятни ташкил этган инсонларнинг бир бирлаининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва шу ҳуқуқ ва эркинликларга ҳамма бирдек амал қилиши билан белгиланади.
Инсон ҳаётда яшар экан у атрофидаги бошқа шахслар билан муроса қилиб, шу жамият қонун ва қоидаларига амал қилиб яшашлткка тўғри келади.
Муқаддас динимизда бирор бир шахс яратганнинг ва инсонларнинг ҳақларига тажовуз қилиб хаддан ошса бу гуноҳ маъсият деб атаб, бу ишларни қаттиқ қоралайди. Кимки шариат белгилаган чегарадан чиқса унга ҳад ва жазо белгилайди. Шундан сўнг бу шахс ўз ишидан пушаймон бўлиб тавба қилса, динимизда у кишига нисбатан жазолаш учун бирор йўл ахтарилмайди.
Шунингдек жамият кишиларини яъни мўъминларни бирор мункар қайтарилган гуноҳ ишни кўриб қолса қўли билан ёки тили билан, бунга қодир бўлмаса дили билан қайтаришга яъни шу ишни ёмон кўришга чақиради.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қайси бирингиз бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин. Бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин. Аммо бу энг заиф иймондир».
Ҳадиси шарифдан билиниб турибдики, бирор ҳуқуқбузарлик қилаётган яъни гуноҳ қилаётган шахсни қалби билангина ёмон кўриб қўйиши бу иймонининг заифлигидан далолат қилади.
Ҳуқуқбузарлик деганда фақатгина биз қаттиқ қайтарилган ишлари эмас балки жамият кишиларинг обрўси ва ор номусига, дин диёнатига тажовуз қилиш каби ишларни ҳам назардан четда қолдирмаслигимиз лозим.
Бугунги кунда хар-бир жамиятда бўлгани каби бизнинг жамиятимизда ҳам баъзи инсонларнинг бошқалар ҳаққига ҳиёнат қилаётганлигини кўрамиз. Улардан одамларнинг на шаъни обрўси ва на молу мули ҳеч бир нарсаси омонда қолмаётганини кузатамиз.
Жамиятининг фуқаролари битта тананинг аъзоларига ўхшайдилар. Ўзаро бир тан-бир жон бўлиб кетган бу инсонлар ҳамиша бир-бирларининг ғам-ташвишларига ҳам, қувончларига ҳам шерик бўлишлари керак. Улар биродарларининг шодлигидан ўзларида йўқ севинсалар, мусибатларидан қайғуга тушишлари лозим. Мўминларнинг шодиёналари ҳам, ғам-ташвишлари ҳам ўртада бўлади. “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик қилишда бамисоли битта тана кабидирлар. Агар танада бир аъзо оғриса, қолган аъзолар иситма ва бедорлик билан унга шерик бўлади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Хулоса қиладиган бўлсак жамият аъзолари бўлган биз инсонлар бир биримизга нисбатан бўладиган ҳар қандай муомилада ҳақ ва ҳуқуқларга риоя қилиб яшашимиз ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда бир биримизга ёрдамчи бўлишимиз лозим.
Чунки бизни яратган зот Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”. (Моида сураси 2-оят)

Ҳ.Мунисов
Боғот тумани “Саидмансур эшон бобо” масжиди имом-хатиби.

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *