ИСЛОМ ДИНИДА АТРОФ – МУҲИТНИ АСРАШ ОЛИЙ МАҚСАДДИР

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳйим. Аллоҳ таоло инсонни яратиб, руҳ билан бирга ақл–идрок бахш этган. Ақлли, ҳушёр инсонлар зиммасига атроф–муҳитни тоза ва покиза сақлаш ҳамда табиатни муҳофаза этишдек катта масъулиятни юклаган. Бу шарафли ишни инсон азалдан баҳоли қудрат адо этиб келади.
Ислом дини тарқалишининг илк даврлариданоқ табиат муҳофа¬заси, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга кат¬та эътибор берилган. Уларни ас¬раб–авайлаш барчамизнинг шарафли ва масъулиятли бур¬чимиздир. Наботот олами Аллоҳ таолонинг ин¬сонлар учун ато этган улуғ неъматларидан бири бўлиб, бусиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада Қуръони каримда шундай баён қилинган: «Инсон ўзи¬нинг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб қўйсин–чи! Биз (осмондан) сув–ёмғирни қуйдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар билан) ёрдик. Сўнг Биз ундан дон–дунни, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, мева–чева–ю ўт–ўланларни сизлар учун ва чорва молларингиз учун манфаат бўлсин деб ундириб–ўстириб қўйдик–ку!». (Абаса, 24 – 32)
Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти мархум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг «Ўзбекистон буюк келажак сари» номли асарида шундай сатрлар бор: «Экологик хавфсизлик муаммоси аллақа¬чонлар мил¬лий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун ин¬сониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва ин¬сон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муноса¬бат¬да бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фа¬лкатларга олиб келади».
Ислом дини бирон бир давлат, миллат ёки муайян гуруҳларга мансуб бўлмай, унинг ҳаётбахш таъли¬моти, аввало, инсонни азизу мукаррам зот сифатида эъзозлайди. Унинг маънавий камолотига ва ҳаётий манфаатларига хизмат қилади. “Тарихдан маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалари – дарё ва анҳорлар бўйида яшаб келади. Атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати, иқлими ғоят мураккаб миллатларнинг минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади”.
Аллоҳ таоло биз мусулмонларни яшаб турган курраи заминимизни озода сақлаган ҳолда ободқилишга, Унинг берган неъматларини асраб авайлашга буюриб, бузғунчилик қилишдан, атроф-муҳитга зарар етказишдан қайтариб, Қуръони каримда: “Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйганидан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз!”, — деган (Бақара сураси, 205-оят).Дарҳақиқат, тупроқ, сув, ҳаво ва бошқа нарсаларни тоза сақлаш, уларни ифлосланишига йўл қўймаслик ва соғлиқ учун зарарли бўлган нарсалардан сақланиш кабилар шариатимизнинг буйруғидир. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар”, — деганлар (Абу Довуд ривояти). Дарҳақиқат, ҳеч бир ориятли инсон ҳадисда зикр этилган ишларни қилишга ботинмайди, аксинча, бундай ишни қилаётган кишини кўрган вақтда дарҳол унга танбеҳ бериб, бундай қилиш ярамас иш эканлигини тушунтиради. Ҳозирги кунда барча зарур ерларга ахлат ташлаш учун алоҳида жойлар қурилган. Шундай экан, ҳар хил ахлат ва чиқиндиларни махсус жойларга ташлаш лозим, аксинча дуч келган жойга ташлаш мусулмончиликка ҳам, одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди.
Инсон – Аллоҳ таоло яратган барча жонзотларнинг энг шарафли, азиз ва мукаррами бўлиши билан бирга зиммасида муҳим вазифалари кўп бўлган зотдир. Пар¬вар¬дигор Қуръони каримда марҳамат қилиб шундай дейди: «Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азизу мукаррам қилиб, уларни қуруқлик ва денгизда юрадиган қилиб қўйдик ҳамда ҳалол–пок нарсалардан ризқу рўз бердик. Уларни Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал – устун қилиб қўйдик». (Ал–Исро, 70)
Парвардигор инсонларнинг мўътадил ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун лозим бўлган моддий бойлик¬ларни яратиб қўйган.Она – табиатнимуҳофаза этиш Ислом динининг таълимотларидан бири. Динимиз яшаб турган жойларимизнинг озода бўлиши, ичимлик сувимизнинг беғубор, ўзимизнинг эса покиза юришимизга буюради. Поклик инсон зеҳнини ва иродасини мустаҳкамлайди. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: «Аллоҳ та¬оло барча нуқсонлардан муназзаҳ ва бенуқсон нарса¬ларни дўст тутади. Унинг ўзи пок ва покизаликни хуш кўради. Унинг карами кенг, саховати чексиз, сахо¬ватли банда¬ла¬рини дўст тутар. Шунинг учун ҳам, эй уммат¬ла¬рим, хонадонингиз ва унинг атрофларини озода ва са¬риш¬та тутинглар!». Ёки: «Покизалик ва поклик имон¬нинг ярмига тенг келади»,– десалар, яна бошқасида эса: «Назофат – чинимон аломатла¬ридан¬дур», дей¬ди¬лар.
Асрлар бўйи мусулмонлар ариқ, дарё ва денгиз сувларини покиза сақлашни ўзларининг шарафли бурчлари, деб билганлар.Қуръони каримда Аллоҳ таолоуларни ифлослантирмасликка буюрган. Акс ҳолда, балиқлар ҳам ноз–неъмат ўрнига заҳарли моддаларга айла¬ни¬шини унутмайлик.
Демак, табиатга оид ҳар бир нарсани, яъни диёри¬миз¬даги ўсимлик, қушлар ва ҳайвонот оламини асрар эканмиз, улар келажак авлодларимизга биздан мерос бўлиб қолишини сира ҳам ёддан чиқармаслигимиз дар¬кор.
Атрофимизда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишларнинг барчаси Аллоҳ таолони танитувчи далиллардир. Шунингдек, ҳар куни умр дафтаримиздан янги бир саҳифа очилгани каби, атрофимиздаги оламнинг ҳам сурати ҳар куни янгиланади. Бу янгиланиш инсонни тафаккурга яъни, ўйлашга чорлайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «…Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турар. Албатта, бунда кўз эгалари (оқиллар) учун ибрат бордир». (Нур, 44)
Кеча ва кундуз доим алмашиб туради. Бири узайса, иккинчиси қисқаради. Биз уларни кузатиб, умримизнинг ҳисобини шу кеча ва кундузлар билан ўлчаймиз. Маълумки, шу алмашиш жараёнида фасллар ҳам янгиланади. Фаслларда оламнинг кўриниши ва сурати ўзгаргани каби инсонларнинг ҳам кийимлари, ейдиган таомлари, машғулотлари ҳам ўзгаради. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: «Кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмондан ёғдириб у билан «ўлган» ерни «тирилтирган» ризқ (ёмғир)да ҳамда шамолларнинг йўналтирилишида ақл юргизадиган қавм учун аломатлар бордир». (Жосия,5)
Қиш фаслида қор остида ётган ерни баҳор фаслида Аллоҳ таоло қайта тирилтиради. Агар Аллоҳ кеча ва кундузни айлантирмаса, осмондан сувларни тушириб ерни қайта уйғотмаса, ер юзида ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Ана шу қудратини эсга солиш учун баъзи диёрларга бир муддат сув туширилмай қўйса ўсимликлардан тортиб чорва моллари ва ҳатто одамларгача ҳалокатга учраши мумкинлигининг хабарини оммавий ахборот воситаларидан эшитиб, ўқиб турамиз. Шунинг учун ҳар бир мусулмон атрофга ибрат назари билан қарамоғи ва унга яхши муносабатда бўлмоғи лозим.

А.Матяқубов
Урганч шахар Кўзли ота масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *