КИБЕРТЕРРОРЧИЛИКНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

Кейинги пайтларда интернет тизими имкониятларини ишга солиб, ўта ишонувчан ва содда одамларни лақиллатаётган, уларни алдаб, маблағларини осонлик билан ўзлаштираётган фирибгарлар ҳам кўпайиб бормоқда. Интернет орқали инсонларга моддий ва молиявий зарар етказаётган қаллоб кимсалар “Кибертеррорчилар” деб номланади. Кибертеррорчилик инсонларнинг мулкларига, ҳаётларига ва соғликларига таҳдид қилиш баробарида давлат инфратузилмаларининг фаолият бузулишига олиб келади.
Кибертеррорчилик ўзи нима? Кибертеррорчилик- махсус хакерлик дастурлари орқали компьютер бошқаруви тармоқларини эгаллаб олиш, вируслар ёрдамида компьютер тармоғини ишдан чиқариш каби хунрезликларни амалга оширади. Вирус ва бошқа зарарли дастурлар, қонунга зид ахборотлар тайёрлаш ва тарқатиш, хакерлик ҳужуми, веб-сайтларга ноқонуний кириш, фирибгарлик, муаллифлик ҳуқуқини бузиш, кредит карточкалари рақами ва банк реквизитларини ўғирлаш ҳамда бошқа турли виртуал жиноятлар шулар жумласидандир.
Интернетдан фойдаланаётган хакерлар дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳукумат идоралари, халқаро ташкилотларининг маълумот заҳираларига тинимсиз ҳужумлар уюштираётгани ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Кишилар интернетдан маълумотлар олади, ёзади, яна кимдир дўсти билан қўнғироқлашади, кимлардир турли медиа маҳсулотлардан фойдаланади ва яна кимдир турли тўловларни амалга оширади.
Мисол тариқасида интернет дўконни кўрадиган бўлсак, кишилар уйидан чиқмасдан туриб, ўзлари учун керакли бўлган маҳсулотларни махсус сайтлар орқали рўйхатдан ўтиб, сотиб оладилар. Қарабсизки,етказиб берувчилар жуда тез фурсатда бу ишни амалга оширади, бундай қулайлик кимга ёқмайди дейсиз? Кўпгина интернет дўкон-сайтлар олдиндан тўловни амалга оширишни таклиф қилишади. Кўрмаган ва билмаган одамга пул бериб юбориш жуда катта хатодир.Бу дегани ҳеч кимга ишонманг деганиэмас, балки “Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” қабилида иш юритиб, интернет дўконнинг сайтларда берилган телефон рақамлари, юридик манзиллари, сайтдан фойдаланувчи бошқа харидорларнинг фикрларини тўлиқ ўрганиб, кейин буюртма берилса, айни муддао бўлади.

Н. Яқубов
Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *