ИЙДИ ҚУРБОН- МУРУВВАТ АЙЁМИДИР

Юртимизда энг муқаддас байрамлардан бири ҳисобланмиш Ийди Қурбон байрами кенг нишонланмоқда. Мазкур байрамни муносиб нишонлаш борасида Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ўз қарорларини имзоладилар.
Ийди Қурбон, яъни Қурбон ҳайити ислом динидаги энг улуғ байрамлардан саналади. Ҳайит кунларида бир бировни йўқлаш, беморлар ҳолида хабар олиш, ораларида хафагарчилик келиб чиққан инсонларнинг бир бирларидан узр сўрашлари шарқона қадриятларнинг бир қисмидир.
Ҳайит арафсида ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган инсонлар ҳолидан хабар олиш, шунингдек аждодларимиз ҳоки ётган қабристонларни обод қилиш энг савоб амаллардандир.
Айнан ушбу байрам арафасида Урганч шахримиздаги қабристонларни ободонлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу савобли ишга масжид ва маҳалла имомлари бош бўлдилар ва кўплаб шаҳарлик биродарларимиз қатнашдилар.
Ийди Қурбон байрами арафасида кам даромадли, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш ҳам анъанага айланган. Ҳайит арафасида шаҳримизнинг “Мустақиллик”, “Бинокор”, “Юқори боғ”, “Жамбул”, “Шодлик”, “Камолот”, “Саҳоват” ва Ал-Хоразмий номли маҳаллаларида яшовчи йигирма нафардан зиёд кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди, уларга байрам совғалари, кундалик озиқ овқат маҳсулотлари топширилди.
Шунингдек, хонадонларида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкиллаштирилди. Ушбу ҳайрия ишларида вилоят ички ишлар бошқармаси таркиби ходимлари ҳам иштирок этдилар. Ҳамкорликдаги саҳоват тадбиримиздан фуқаролар хурсанд бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Х.Кенжаев
Урганч шахар имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *