РИЗҚНИ ИРИМГА БОҒЛАМАНГ

Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандай ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг ўзигина билади, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ризқ деганда фақат пул ёки ейиладиган нарса тушунилмайди. Бандага Аллоҳ таъоло онамизнинг қорнида 124 кунлик пайтимизда фаришталар орқали тақдиримизга битказиб қўйган ҳар бир нарса кишининг ризқи хисобланади. Демак инсоннинг тақдирига нима ёзилган бўлса албатта унинг ризқидир. Ҳар бир инсоннинг ризқини Аллоҳ ўзи ҳоҳлаган вақтда, ҳоҳлаган миқдорда, ҳоҳлаган жойда ҳоҳлаганича беради.
Баъзи инсонлар мана шу нарсани яхши англаб етмаганидан ҳар бир нарсани ирим-сиримларга боғлайдилар. Масалан, Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, Сафар ойида сафарга чиқилмайди ёки бирор хонадонга бойўғли қуши келса барокат кетади, ёмонлик келади, ёки ўзига ёқмайдиган бирор киши уйига келса-ю кейин бирор иш содир бўлса, дарров фалончи келганди, у шум қадам, шу сабабли фалон иш бўлди дейди. Баъзи автомобил бошқарувчи юртдошларимиз олдиларидан мушук ўтиб қолса, дарров машинанинг олд ойнасига “Х” чизиб қўйишади. Мана шундай қилса балони қайтарармиш деган бидъат гаплар юкоридаги гапимизга яккол мисолдир. Булар ҳаммаси Аллоҳнинг тақдири , мусулмон киши ундай бўлмайди. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг тақдири дейди.
Инсон нега бир ишни килиш керак дейилганда унинг асл мохиятидан четлашиб, узининг кунгил кучасига караб, ирим-сиримларга ишониб иш тутади? Айникса, бу ишда аёллар фаоллик курсатадилар. Хурофот, бидъат ишлар шу йусин купайиб, унга астойдил амал кила бошлайдилар. Хатто бу ишда узларига далил-дастаклар хам топиб оладилар. Гохида бошка дин иримларидан кириб колган асарларни хам урф-одатларимизга шу кадар аралаштириб юборишадики, тугрими-нотугрими, хеч ким эътибор бермай амал кила бошлайди.
Бидъатлар, хурофотлар, иримлар, шумланишлар арзимас ёки тугри иш булиб курингани билан динимиз, эътикодимиз, амалимиз жавхарига таъсир килишини уйлайлик.
Бу билан барча инсонлар ирим-сиримчи ёки бир гурухлари бутунлай хатодан холидирлар деган фикрдан узокмиз. Умримиз борича, хаммамиз доимо тавбада булишга, билмаганларимизни урганишга масъулмиз.
Уламолар: «Бидъат – ибодат ё одатда булсин, яхши ёки ёмон булсин – Куръон ва суннатда йук хамда янги булган нарса», деб таърифлаганлар.
Жарир ибн Абдуллох (розияллоху анхудан)дан ривоят килинади: «Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи васаллам): «Ким Исломда гузал суннат пайдо килса ва ундан кейин уша суннатга амал килинса, унга ушанга амал килганлар ажрига ухшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса нокис килинмаган холда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо килса ва ундан кейин уша суннатга амал килинса, унга уша амал килганлар гунохига ухшаш гунох уларнинг гунохларидан бирор нарса нокис килинмаган холда ёзилиб туради», дедилар. (Муслим ривоят килган) .
Шундай экан Халқимиз инсоний қадриятлар акс этган Ислом дини таълимотларидан тўлақонли баҳраманд бўлаётган бир вақтда, ризимизни иримга боғламасликларимиз, Аллоҳ биткан тақдиримизга рози бўлишимиз, ирим қилиб унга бирор нарсани сабаб қилмаслигимиз, бир-биримизни тўғри эътиқодга чорлашимиз керак.

Р. Отажонов
Янгиариқ туман бош имом хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *