Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас балки унинг чиройли одобидадир.
Одоб нима – одоб бу инсоннинг хулқ атвори гўзал муомаласи ҳалоллиги ўзини тоза покиза тутишлиги хамда инсонийлигидадир. Маьлумки, хамма замонларда яхши хулқли, олийжаноб, ширин сўз, гузал фазилатли инсонлар жамиятнинг кўрки, одамларнинг аълоси бўлиб келган.
Одоб — бойлик, уни ҳаётда қўллашга – комилликдир. Чиройли одоб, ҳусни xулқ инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Чиройли одобга эга бўлган одам ўша xулқидан ишлата билиши, яъни одамлар билан яxши муомала килиши, очиқ кўнгил, меҳрибон, ўз навбатида, ақлли, уддабурон бўлиши ва бошқа сифатларни кўрсата билиши комиллик, етуклик белгиси ҳисобланади.
Кўпчилик инсонлар мол-дунёлари, бойликлари кўплиги ёки насабларининг улуғлиги билан фаxрланадилар. Бу нарсалар аслида инсон учун фаxр бўла олмайди, чунки буларнинг бари ўткинчи, бу нарса инсон қадрини белгилаб берадиган мезон бўла олмайди. Инсон, энг аввало, илм олиб, одобли бўлиб, одамларга яxшилик қилишга харакат килиши керак, шунда уни бошқалар xуш кўради ва мақтайди, гарчи ўзи фаxрланмаса-да. Киши учун энг катта фаxр бу — илм ва одобдир. Бу иккисидан-да юксак фазилат бўлиши мумкин эмас.
«Инсон ўзининг эҳтиросларига ҳукмрон, уларни ўзгартиришга, бошқаришга қодир, ўз жони ва танини тарбиялар экан, салбий жиҳатларни мақтайдиган нарсаларга айлантиришга, уни маънавий шифокорлик билан даволашга ҳамда аста-секин аҳлоқ ҳақидаги китобларда кўрсатилган усуллар билан иллатларни бартараф этишга қодирдир», дейди Абу Райҳон Беруний. Абу Али Ибн Синонинг одоб-ахлоқ, поклик ва саломатлик тўғрисидаги қарашларида жуда катта ибратли фикрлар бор. Ибн Сино тўғри сўзлаш ва тўғри ишлаш, ҳалоллик, инсофли ва адолатли бўлиш, хушмуомала ва ширинсуханликни одоб қилиш, нафсга берилмаслик, фозиллар суҳбатидан баҳраманд бўлиш, катталарнинг иззатини жойига қўйиш, кичикларга шафқатлилик, самимий дўстлик, муҳтожларга ёрдам бериш ва инъом-эҳсон қилишни унутмаслик, нодонларга насиҳат, маслаҳат бериш каби фазилатларни барча эзгуликнингасоси эканлигини таъкидлайди. Шу билан бир қаторда, Юсуф Хос Ҳожиб ҳам шарқ халқларининг турмуш тарзини, урф-одатларини ва анъаналарини яхши билар эди. Шу сабабли ҳам бу халқларнинг одоб-аҳлоқ нормаларига катта қизиқиш билан қаради: катталарни ҳурмат қилиш, кичикларнинг бурчи эканлигини, ўз навбатида, катталар ҳам кичикларни эъзозлашини ҳамма учун бурч ва инсоний қадр-қиммат белгиси деб билади. Жаҳон фани ва маданиятига ғоят улкан ҳиссалар қўшган Ўрта Осиёлик донишмандлар ўзларининг кенг қамровли фикрлари билан инсонни қандай қилиб бахтли ҳаётга йўллаш мумкинлигинириёзат чекиб изланганлар, бу хусусда одилона йўл топиш учун интилганлар. Улар ўзларининг ана шу мазмунда яратган асарларида ахлоқи, одоби, файз-баракани, тотув оила қуриш бахт-иқболга элтувчи инсофли йўллардан эканлигини кўрсатиб бepишган. Ўрта Осиёдаги ахлоқ, одоб, оила хақидаги қарашларнинг бошида халқнинг ўлмас маданияти ёрқин нур сочиб туради.
Шунинг учун ҳам чиройли одоб насабдаги камчиликларни беркитади, чиройли одоб кишининг кўрки, жамолидир. Xулқи чиройли инсон одамлар орасида хурмат-эътибор қозонади, шунингдек, унинг баъзи бир камчиликлари бўлиши табиий ҳол шунда унинг чиройли xулқи ўша айб-нуқсонларни ёпиб юборади. Масалан, бир одам қиёфа жиҳатидан xунукроқ ёки бирон жойида нуқсони бўлиб, аммо ўзи очиқ кўнгил, xушмуомала, мехрибон бўлса, одамлар унинг ўша камчиликларига эътибор хам бермайдилар. Улар учун ўша нуқсон йўқдек бўлиб кўринади. “Сизлар одамларни мол-дунёларингиз билан мамнун қила олмайсизлар, балки очиқ юз ва яxши xулқларингиз билан миннатдор қилишларингиз мумкин”, — дейилади, хадисда хам.
Айниқса, мусулмонлар бу борада бутун инсониятга ибрат –намуна бўлиши шарт. Аллоҳ таолога, суюкли пайгамбарига хитоб килиб шундай дейди: “Албатта улуғ хулқ узрадурсиз”(Қалам сураси 4 -оят).
Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқ соҳиби эканликларини кўринг. Ривоят қилинади, бир куни Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васаллам юриб кетаётган эдилар. У зот билан бирга Анас розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. Бир аъробий Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васалламга етиб, кийимларидан қаттиқ тортди. Кийимлари нажроний матодан бўлиб, ёқаси дағал эди. Анас розияллоҳу анҳу дейди: “Ўшанда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васалламга назар солиб, бўйинларида дағал ёқанинг излари қолганини кўрдим.
-Эй Муҳаммад – деди, аъробий-Аллоҳнинг сендаги молидан менга эҳсон қил! Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васаллам аъробийга қайрилиб қарадилар ва жилмайдилар. Сўнгра унга эҳсон қилишни буюрдилар” (Муттафуқун алайҳ) Фазилатли инсонларда, якинлар даврасида, одамлар билан муносабатларда комил одобларини намойиш килганлар ривоят қилинишича, Абу Абдуллоҳ тикувчилик қилар эди. Унинг бир мажусий мижози бўлиб, доимо унга нимадир тиктириб, ҳаққига сохта дирҳамлар берарди. Абу Абдуллоҳ дирҳамларнинг сохта эканини айтмасди, уларни эгасига қайтариб ҳам бермасди. Бир куни Абу Абдуллоҳ дўконни шогирдига топшириб, баъзи ҳожатлар учун чиқиб кетди. Мажусий дўконга келиб, Абу Абдуллоҳни учратолмади ва тикилган нарсаларнинг ҳаққини шогирдга берди. Шогирд дирҳамларнинг сохталигини билиб, уларни мажусийга қайтарди.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ислом умматига хос булган фазилатларни қўлга киритиб хаётимизни Пайғамбар алайҳиссалом таълим берганларидай одоб-ахлоқ талабларида яшаб ўтишимизни насиб айласин.
Х.Отажанов
Урганч шахар “Охун бобо” масжиди имом-ноиби