Чинакам тавбанинг мукофоти

Инсон дунёда яшар экан билиб билмай гуноҳ маъсият ҳам қилиб қўяди.Гунох маъсиятнинг фақатгина ҳақиқий чин тавба билан ўчириш мумкин.

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса…” (Таҳрим сураси, 8-оят).

Киши тавбани чин юракдан Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилиши керак. Агар обрўсини ўйлаб, ҳурматини сақлаш учун, пулини тежаш учун, одамларнинг мақтовига эришиш учун ёки уларнинг ёмонлашидан сақланиш учун, пули йўқлиги учун, касал бўлиб қолгани учун, ўша гуноҳни қилишга шароит бўлмагани учун мазкур гуноҳдан тийилса, бу ҳақиқий тавба бўлмайди.

Тавбани кечиктириб боравериш ёмон оқибатларга олиб келади.

 “Эртага тавба қиламан” дейдиган инсон эртага ҳам яшашини қаерда билади?! Қисқа ҳикояда шундай келади: “Эртага тавба қиламан деб уйқуга ётди ва қайтиб турмади”

Тавбани кечга сурувчи киши икки хатарнинг орасида бўлади: Гуноҳлар кўпайгани сари қалбини зулмат қоплаб олади. Натижада гуноҳ қилиш унинг табиатига айланиб қолади.

Касал бўлиб қолиб, қалбидаги зулматни кетказишга вақт тополмай қолиши мумкин. Натижада Роббининг ҳузурига саломат бўлмаган қалб билан боради. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурига саломат қалб билан борган кишигина нажот топади. Чин тавба қилган киши бирқанча фазилатларга эришади.

Олимлардан бири шундай деган: “Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ирода қилса, унга тавба, надомат, синиқлик, хорлик, муҳтожлик, Ўзидан ёрдам сўраш, доимий тазарруъ ва дуо қилиш эшигини очиб қўяди. Охирида ўша банда шундай тавба қиладики, шайтон алайҳилаъна “Қанийди уни гуноҳга васваса қилмаганимда, уни тарк этганимда эди” деб қолади”.

Тавба қилган кишини гуноҳлари ўчирилиб ёмонликларини яхши савоб ишларга айлантирилади.

Аллоҳ таоло: “Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир”, деб марҳамат қилган (Фурқон сурасининг 70-ояти).

Ҳақиқий тавба истиғфор қилган кишининг дуолари ижобат қилинади бунга қюдаги ривоят мисол бўлаолади.

             Имом Аҳмад ибн Ханбал роҳматуллоҳи алайҳи кунларнинг бирида сафарга чиқибди. Тунда бир шахарга етиб борибди. Масжидда тунашни ният қилиб, масжид дарвозасини тақиллатиб, қароулдан масжидда қолишини илтимос қилибди. Қароул изн бермабди. Ноилож ортга қайтибди. Шу пайт масжиддан бир йигит чиқиб, имом Аҳмад ибн Ханбал роҳматуллоҳи алайҳга  меҳмони бўлишлигини таклиф қилибди. Имом рози бўлибдилар ва иккалалари йигитнинг уйига кетишибди.

            У йигит нонвойчилик билан шуғулланарди. Хамир қориганда ҳам, нон ясаганда ҳам, тандирга ёпиштирганда ҳам Аллоҳга истиғфор айтарди.  Имом Аҳмад ибн Ханбал роҳматуллоҳи алайҳи у йигитдан: «Истиғфорнинг мазасини биласизми ?», деб сўрадилар . У йигит: — «Ҳа», деб жавоб берди.  Имом суради: — «Истиғфорнинг мазаси қандай экан?».   Йигит жавоб берди: -«Қачон дуо қилсам, ижобат бўлади. Энди биргина умидим имом Аҳмад ибн Ханбални учратсам бўлгани. Яратган Эгамдан доим шуни сўраяпман. Шунда имом Аҳмад ибн Ханбал: » Дуоингиз ижобат бўлибди. Сиз излаган уша Аҳмад ибн Ханбал менман», дедилар.Ҳалиги йигит имомни маҳкам қучоқлаб, йиғлаб юборди. Дуосини ижобат қилган Тангрига ҳамду сано айтишдан тили тўхтамади.

Аллоҳ таоло Нур сурасинг 31- оятида шундай дейди: «Барчангиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўъминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар».

Таҳрим сурасининг 8-оятида «Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар». дейди.

Имом Муслим Ағар ибн Ясор ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилинглар ва ундан мағфират талаб қилинглар. Мен бир кунда юз марта тавба-истиғфор қиламан», дедилар.

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бандасининг тавбасидан сизларнинг биронтангиз бепоён – кимсасиз чўлда туясини йўқотиб кейин топиб олгандан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлади», дедилар.

Тавба Аллоҳ таолога энг суюкли ва дунё ва охират саодатига сабаб бўладиган амаллардандир. Аллоҳ таоло фазли кенглиги, Ҳалим ва Меҳрли бўлгани учун мўъминларни тавба қилишга буюрди ва унга тарғиб қилди. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасига муҳтож бўлмаса ҳам унинг қилган тавбасидан хурсанд бўлади ва катта бўлишига қарамай ҳар қандай гунохдан тавба қилса, тавбасини қабул қилади. Кўп гуноҳ қилган киши Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасин, Аллоҳ барибир мени кечирмайди, демасин. Аллоҳга қайтиб астойдил тавба қилсин, албатта тавбаси қабул бўлади. Шунингдек тинимсиз гуноҳ қиладиганлар шайтоннинг – хотиржам бўл Аллоҳ кечирувчи, тавбаларни қабул қилувчи зот деяётган — васвасасига алданиб қолмасинлар, чунки ўлим улардан изн сўраб келмайди. Тавба қилмай туриб ўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар!

Имом Муслим Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Аллоҳ таоло тунда қўлини чўзади кундуздаги гуноҳкор тавба қилиши учун ва кундузи қўлини чўзади кечасидаги гуноҳкор тавба қилиши учун — шу ҳол давом этаверади — то қуёш мағрибидан (ботадиган томонидан) чиқмагунича», дедилар.

Шундай экан азизлар тавбага шошилайлик.Тавба қилгувчи кимсани  Аллоҳ таъло яхши кўради.Аллоҳнинг яхши кўрган бандаси бўлишни истасак,ггуноҳларимиз кечирилишини,дуойимиз ижобат бўлишини вак остидан анҳорлар оқиб тургувчи жаннатни истасак чин тавба қилайлик.

Қ.Искандаров

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом хатиби       

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *