ТИНЧЛИК-ҚАДРИГА ЕТМОҒИМИЗ КЕРАК

Муқаддас ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик ислом динининг моҳиятини ташкил этади.
Юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Демак, биз бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб боришимиз керак бўлади. Аллоҳга ҳамду сано айтиш, Унинг неъматлари шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат ва ҳам Аллоҳнинг унга берган катта мукофотидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида марҳамат қилиб: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, — деганлар.
Аллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъматларидан бири – бу юртимизнинг тинч ва осойишталигидир. Ҳозирги кунда барчамиз ер юзининг баъзи жойларида бўлиб турган турли хил офат ва балолар ҳақида радиодан эшитиб, телевидениедан кўриб турибмиз.Ана шу юртлардаги барча инсонлар назаримизда тинчликнинг кадрига биздан кура купрок етишса керак сабаби шуки Аллох таолонинг бизларга берган улуг неъматларидан бири –бу юртимиз тинчлигидир тинчлик бебахо неъмат .
Тинчлик ва ҳотиржамлик улуғ неъмат эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо уни қадрига етиш лозимлигини айримлар тушунмайди. Пайғамбар (алайҳиссалом) таъкидлаганларидек: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”. Гувоҳи бўлиб турганимиздек, баъзи жойларда табиий офат сабабидан, яна баъзи жойларда эса қирғинбарот уруш туфайли шаҳарлар вайрон бўлиб, аҳоли сарсон-саргардонликда кун кечирмоқдалар. Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати сояси остида, ҳаётимиз осуда давом этмоқда.
Ҳақиқатан тинчлик бўлиб турса кўнгилга тўй-ҳашам, хурсандчилик сиғади. Юрт тинч бўлса тараққиёт, ривожланиш бўлиб, аҳоли меҳнат қилади, ризқини териб оиласи билан баҳам кўради. Уй-жой ҳам қилади. Шунинг учун ҳам бу неъматларнинг қадрига етмоғлиғимиз лозимдир.
Ислом динида тинчликни улуғлаш комил мўминликнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Тинчликни қадрлаш, осойишта ҳаёт учун шукроналик, уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Ислом таълимотида масаланинг бу жиҳатига ҳам алоҳида эътибор берилган. Хусусан, Қуръони каримда “Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур” (Исро,83), — деб қайд этилганини фикримизнинг исботи бўла олади.Кеча гарбда ёккан ёмгир бугун ёки эртага шаркка етиб келмайди,деб хеч ким кафолат бера олмайди.Бугун кушнининг уйида чиккан ёнгиннинг узи бизгача етиб келмаса-да,аммо хеч булмаганда тутуни ёки бошка бир салбий таъсири,албатта етиб келади.”Шунинг учун дунёда булаётган вокеа ва ходисалардан хамиша огохбулиш,она-Ватанимиздаги тинч,осойишта ва фаровон хаётнинг кадрига етиш,шу фаровон,осуда хаётни янада мустахкамлаш учун хар бир инсон уз хиссасини кушмоги,эл-юрт такдири,келажаги учун дахилдорлик туйгусини дилига жо килмоги даркор “ –дейди Юртбошимиз.
Тинчликка раҳна солиш, жамият равнақи ва халқ фаровонлигига зиён етказиш, тоифаларга бўлиниб, ўзаро низолашишнинг қораланиши ҳам исломнинг тинчлик ҳақидаги таълимотининг асосини ташкил этади.Бугунги кунда нафакат мумин-мусулмонлар уртасида,балки турли дин вакиллари уртасидаги тобора мустахкамланиб бораётган инокликни куролмайдиган кимсалар пайдо булмокда.Ана шундай галамислар турли миллат ва дин вакиллари уртасига совукчилик тушириш максадида хар хил найрангларни ишга солмокдалар.Манна шундай найрангларга учмаслигимиз,бундай вазиятда кескинлик билан карор килиш урнига,обдон уйлаб,кейин бир хулосага келишимиз керак.
Озодликни соғиниб, озодлик йўлида курашиб ўтган ота-боболаримизнинг машаққатли меҳнати, орзу умидлари ва интилишлари рўёбга чиқди. Истиқлол Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун замин яратди. Аллоҳ таъоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, халқимизни фаровонлигини зиёда айласин!

М.Қозоқов
Янгиариқ тумани “Шайх Мухтор вали” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *