Ёшларда интернетдаги ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг долзарб масалалари

Интернет фан-техника тараққиёти натижаси, маданият эволюциясининг ҳосиласи ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш қийин жуда мушкул. Айниқса ёшлар ҳаётида глобал тармоқнинг ўрни тобора ошиб бормоқда. Статистик маълумотларга кўра дунё бўйича интернетдан энг кўп фойдаланувчилар айна 21 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланар экан.

Интернет ёшлар онги ва ҳиссиётларига, тафаккур тарзига, хулқ атворларига таъсир кўрсатишда катта имкониятларга эга. Интернетнинг бугунги кундаги ривожи ёшларга ғоявий таъсир ўтказишнинг миқёси ва кўламининг кескин даражада ўсишига олиб келган.

Шунинг билан бирга, бугунги кунда аксарият ёшларнинг қўлида интернетга уланган замонавий уяли алоқа воситалир мавжуд. Илм-фаннинг ютуғи бўлмиш бу янгиликлар инсониятларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётгани шубҳасиз. Шу билан бирга, бу кашфиятлар дунё янгиликларидан бир зумда воқиф бўлиш ва маълумотларни осон тарқатиш имконини ҳам беради. Бироқ мазкур тармоқларда миллатлар ва динлар ўртасида адоватни келтириб чиқарувчи, низоли вазиятларга сабаб бўлувчи, шунингдек инсонлар ўртасида ваҳима уйғотишга қаратилган иғво, фитна-фасод хабарларнинг кенг тарқалаётганлиги кўпчиликни ташвишга солиши табиийдир Айниқса ёшлар ўртасида урфга айланган мазкур мулоқот тизимидан экстремистик оқим аъзолари ҳам унумли фойдаланмоқда. Чунки интернет орқали боғланиш осонлиги, фойдаланувчилар сонининг кўплиги, алоқанинг анонимлиги, ташқаридан бошқариш ва таҳри қилиш чекланганлиги, ахборотлар қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши, фаолият сарф ҳаражатларнинг бир неча баробар камлиги террорчи гуруҳлар учун ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришнинг қулай жиҳотларидан бири ҳисобланади. Бунда баъзи ёшларнинг ахборот воситалари орқали тарқатилаётган  миллий ва диний қадриятларимизга зид бўлган хабарлар, аниқ манбаси кўрсатилмаган, асоссиз ахборот ва маълумотларга ишониб қолишаётгани, мулоҳаза қилмасдан кўр-кўрона қабул қилаётгани ундан ҳам кескин оқибатларини келтириб чиқармоқда.

Шундай но жоиз маълумотлардан сақланиш учун инсон ўзида соф ислом маданиятни тарбиялаши учун у ёки бу ахборотни эшитар экан, ҳеч бўлмаганда “Бу ахборотни ким узатаяпти?”, “Нима учун узутаяпти?” ва “Қандай мақсадда узатиляпти?” деган саволларни ўз-ўзига бериши, унга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак.

Дарҳақиқат, ислом дини кўрсатмаларида ҳам нақл қилинган бирор хабарга ишонишдан аввал уни текшириб, аниқлаб олиш талаб этилади. Жумладан, Қуръони каримда шундай дейилади” Эй мўминлар, сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (хақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун ( у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз (Хужурат, 6 оят)

Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) дан ривоят қилинган бир неча ҳадисларда ҳам шундай дейилади: “Хабарни текшириш Аллоҳдан, (унда) шошқалоқлик қилиш шайтондандир”, деганлар.

Шундай экан, дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида рўй бераётган ижтимоий сиёсий жараёнлар, зиддиятли тўқнашувларга теран қараш ҳиссини ошириш, ҳар қандай кўринишдаги таҳдидларга қарши маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, айниқса бу борада келажагимиз ҳисобланган ёш авлодни, бир сўз билан айтганда ҳар биримиз учун муқаддас бўлган оиламизни дин ниқоби оситадаги ёт ғоялар таъсиридан асраш учун бор куч ва имкониятларимизни сафар қилишимиз зарур.

   Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *