Ислом динининг ғаразли мақсадларда бузиб талқин қилиниши: мазмун ва моҳияти  

Аввалом бор ҳаммамизга маълумки, ислом дини инсоният оламини самимийликка, бир-биров билан бўладиган меҳр-муҳаббатга, ҳамжиҳатликка чақиради. Ислом динида зўравонлик экстремизм ва терроризмнинг ҳеч бир кўринишига яъни, зулм қилишлик, қўрқув солишлик, тинч яшаётган аҳолини ваҳимага солиш, уларнинг моли ва жонига тажовуз қилиш ислом динида қораланган амаллардан ҳисобланади.

Инсон хуқуқлари, ҳаёти, дини, оиласи ва молини ҳимоя қилиш ҳам ислом таълимотини асосини ташкил этади. Бир инсонни қони обрўси ва молига тажовуз қилишлик ислом динида ҳаром қилинган. Пайғамбаримиз (САВ) шундай дейдилар: “Биронтангиз зинҳор ўз биродарига қурол билан ишора қилмасин (ўқталмасин)” деган, чунки у билмайдики, шайтон уни қўлини бузиши мумкин, яъни унинг қалбига васваса солиш орқали мусулмонга ўқ оттириши мумкин, оқибатда эса у одам дўзаҳ комига қулайди.

Бутун инсоният олами ўзаро тинч тотув яшашга, бошқаларга нисбатан адолат ва шавқатли бўлишга чақирилади, зероки инсон ҳаёти Яратган томонидан берилган буюк бир неъмат, у тинчлик бор ерда бардавомли бўлади, лекин шундай ғаразли мақсадлардан келиб чиқиб экстремистик ва террорчи ташкилотлар ислом таълимотини айрим ғоя ва тамойиллларини мазмун моҳиятини бир томонлама талқин қилиб одамларни тўғри йўлдан адаштиришга уринмоқда. Натижада мусулмон бўлмаган мамлакатлар аҳолиси исломни ёвузлик салтанати ва таҳдидлар манбаи сифатида қабул қилинишига исломдан қўрқишнинг турли кўринишлари пайдо бўлишига замин яратмоқдадир. Албатта бундай ёндашув ва талқинлар жамиятимиздаги ижтимоий бирликка таҳдид солиш, ички парокандаликни келтириб чиқариши бежизга эмас. Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Осонлаштиринг қийинлаштирманг, қизиқтиринг бездирманг.” Диний экстремизм оқимлари бўлса, ўзларини манфур ниятлари ва амалиётларини оқлаш мақсадида ислом номи билан турли фатволар бермоқда, бундай ҳаракатлар ислом уламоларининг кўрсатмаларини инкор қилишдан тап тортмайдилар.

Имом Ғаззолий (РА) айтадилар: Диний мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга ҳужум қиладиган катта йўлдаги қароқчилар кабидур, яъни уларнинг ўзлари турли эҳтилофлар ва бузғунчиликлар қилиб мусулмонлар ўртасидаги бирлик ва ҳамжиҳатликка, жамият тарққиётига зарар етказиб келмоқдалар.

Авваломбор, иймон инсон қалби билан боғлиқ бўлиб, у ихтиёрийлик асосида қабул қилиниши лозимдир. Шунга қарамай, бир инсоннинг бошқаларни иймонсиз кофир деб ҳукм қилиниши қаттиқ қайтарилган амаллардандир. Ҳозирги пайтда сохта салафийлар такфир масаласида ҳаддан ошиб ҳар қандай гуноҳ содир этган мусулмонни кофирликда айблашдан ҳам қўрқмаяптилар.

Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қиладилар: Бирор мўминни кофирликда айблаган киши уни ўлдирган киши каби гуноҳга мубтало бўлади.” Кимки мусулмон эканини тил билан айтиб турса, шунинг ўзи мусулмончилигига кифоя қилади. Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадис: “Киши бошқа бир мусулмонни кофир ёки фосиқ деса,  агар шу нарсалар унда топилмаса, айтган инсоннинг ўзи кофир ёки фосиқ бўлади” деганлар. Шунинг учун ҳам бундай ёмон сўзлардан сақланмоғимиз керакдур, чунки инсон тили билан қўли билан бошқаларга манфаат етказса, бу ҳақиқий мўминликнинг белгиси ҳисобланади.

Бугунги кунда гўёки ўзларига олимлик нисбатини берувчи айрим экстремистик оқим вакиллари жумладан, сохта салафийлар томонидан мана шу тушунчаларни нотўғри талқин этиш натижасида мусулмонлар ўртасида турли ихтилофлар ва низолар келиб чиқаётгани барчамизга сир эмас. Ундай ҳатти ҳаракатлар ислом дини арконларини бажариш вақтида кутилаётгани барчамизга сир эмас.

С.Сапаев

Хива тумани бош имоми

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.