АҚИДАПАРАСТЛИК ИСЛОМ ДИНИДА ҚОРАЛАНАДИ

 Аввало ислом дини уммати Муҳаммадияни ҳидоятга бошлайди. Беш юзга яқин оқим бор, саксон фоизи динни ниқоб қилиб олган, шулар қаторида, ақидапаратслик, терроризм, буларнинг барчаси динимизга ёт ғоя деб биламиз.Чунки ҳаммамиз билмоғимиз керакки, ислом дини эзгуликка, ҳамжиҳатликка чақиради. Агар бирор кимса дин номидан гапириб, ёвузлик, зулм ва ёмон қабиҳ ишларни амалга оширса, билсинки у маърифатдан йироқдир. Дин ниқобидаги барча бузғунчи оқимлар жамиятимизни барқарорлигига таҳдид солади. Адашган гуруҳларга кўпинча содда, ишонувчан кишилар киради.

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимизминг йиллар мобайнида бой маънавияти ва меъроси, ўзлигини сақлаб келди. Шу нуқтаи назардан қараганда, одамларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг асл қиёфасини намоён этмоқда дейиш мумкин. Айни пайтда, бундай жараёнлар кишиларни доимий огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадрятларни уларнинг сохта ва ғаразли талқинларидан фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллашга ундайди.

Бугунги  кунда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Шу жумладан, бизнинг юртимизда ҳам бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилиши, обод жойлар вайрон бўлиши, аҳоли ўртасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда.

Пайғамбаримиз (С.А.В) марҳамат қиладилар: “Замонларнинг энг яхшиси – менинг замоним, ундан кейин саҳобаларимни кўрган тобеинлар яшаган замондир.” Ҳар биримиз ўтаётган умримизни ҳар бир дақиқаси ғанимат, бугун инсон ҳаётидан унумли фойдаланиб қолмас экан, эртага кеч бўлади. Расулуллоҳ (С.А.В) айтадилар: “Дунё оҳиратнинг экинзоридир” деган. Инсон бу дунёда қандай амал қилса, оҳиратда унинг ажрини олади. Шундай экан, охиратини ўйлаб, унинг обод бўлиши учун ҳаракат қилмоғи, ёмон ақидапараст йўлларга кирмаслиги лозимдир.”

            Афсуски, бугунги кунда ҳам жаҳолат турли кўринишларда ўзлигини намоён қилмоқда. Шулардан бири, диний билимсизлик дир. Диний саводхонлиги пастроқ бўлган кишилар, ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимятни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар, ҳатто, ўзларини қурбон қилишгача етиб бормоқдалар. Бундай мудҳиш оқибатларни келтириб чиқарувчи билимсизликнинг олдини олишга давлатимиз катта эътибор қаратаётганини таъкидлаш зарур.

Ҳақиқий диний билим оламан деганларга кенг имкониятлар яртилган. Мадрасалар, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом университети каби ўқув юртлари фаолият кўрсатаётгани ҳам жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш борасида аниқ амалий ишлар қилинганининг ёрқин ифодасидир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни дунё ва охиратимизни обод қилсин, ёмон йўллардан Аллоҳ ўзи асрасин. Ўзаро биродарликда ҳаёт кечиришимизни насиб айласин.

  Н.Шожонов

 Янгиариқ тумани “Хожи бобо”масжиди

 имом-хатиби                              

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.