ТИНЧЛИГИМИЗНИ АСРАШ-МУҚАДДАС БУРЧИМИЗДИР

                        Маълумки ҳар бир неъматни қадрига етиш унга шукур қилиш билан бўлади. Шукур қилиш ҳам икки ҳил бўлади. Амалий шукур ва лафзий шукур.

Лафзий шукур оғзаки Алҳамдулиллаҳ ёки Аллоҳга шукур кабий калималарни чин кўнгилдан айтиш билан бўлса, амалий шукурда берилган неъматдан тўғри фойдаланиш ва қадрига етиш билан ҳосил бўлади. Аллоҳ таъоло кўпинча бир неъматга бошқа кўпгина неъматларни ҳам боғлаб қўяади.

Ана шундай  улуғ неъматлардан бири эса тинчлик ва ҳотиржамликдир.

Тинчлик неъматининг қадрига етиш тилимиз ва амалимиз орқали ҳам бўлиши лозим. Чунки у неъмат туфайли бошқа неъматлар ҳам инсонга татимли бўлади.

Тинчликнинг қадрига етиш эса ундан тўғри маънода фойдаланиш билан бўдади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида “Икки неъмат борки кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Бу соғлик ва тинчликдир” дея марҳамат қилганлар.

Тинчлик қанчалик улуғ неъматлигини дунёнинг бошқа минтақаларида бўлаётган урушлар,хунрезликлар ва парокандаликлар туфайли ўз юртини тарк этишга мажбур бўлаётган инсонларнинг аҳволларини ўзимизники билан солиштириш орқали билинади.

Албатта минглаган инсонларнинг хор зор бўлиб  хар тарафга қочиб ,ўз жонларини сақлаш қайғусида юришлари қайдаю. Тинч ва ҳотиржам заминда бемалол кўчада юриб ҳар ким ўз иши ва турмиши билан шуғилланиб роҳатланиб яшаш қаерда.

Тинчлик каби улуғ неъматни асраб авайлаш ва қадрига етиш эса ўз қўлимизда.Унинг бардавом бўлиши бизнинг ҳамжихатлигимизга боғлиқ.Тинчлик ишида бири биримизга кўмакчи ваёрдамчи бўлишимиз лозим.

Бу ҳақида Аллоҳ таъоло Қуръони каримда Шундай марҳамат қилган: “Эй имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз…” (Бақара сураси, 208-оят).

Бошқа бир оятда эса : «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг»(Моида сураси 2- оят).дея такидланган.

Тинчлик нинг қадрига етиш ўзаро келишмовчилик ва жаежал чиққанда одамлар орасини ислоҳқилиб яраштириб қўйишни хам тақозо қилади.

Жаноби Ҳақ таоло бандаларини келишмовчиликни бартараф этишга, тинчликни сақлашга чақиради: «Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини силоҳ этингиз!..» (Ҳужурот, 9).

Юқорида келтирилган ояти карималар ва ҳадиси шарифларга этибор бериб амал қиладиган бўлсак бизни динимиз тинчлик ва яхшилик йўлида ҳамжихат бўлишга чорламоқда. Шундай экан дунёда кимлардир маҳрум бўлиб турган бу тинчлик деган неъмат бизда бардавом бўлиши учун қўлни қўлга бериб ҳамжихат ва хамфикир бўлиб. Тинчлигимизни асрашга ўз ҳиссамизни қўшайли.

Ш.Қўчқоров

Ҳазарасп тумани “Олти аълам бобо” масжиди имомхатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *