ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ВАКИЛИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев Ҳазорасп туманидаги 23-сонли мактабда илмга чанқоқ ёшлар билан учрашув ўтказди.


Учрашув қизиқарли ўтиши билан бирга, унда ёшларнинг илм-фан, китобхонлик, йўналишлари бўйича фикр ва мулоҳазалари ўрганилди ҳамда ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Шунинг билан бир қаторда, суҳбат чоғида тинч ва осуда диёримизда ёшлар камолоти, истиқболи учун яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз келажакларини мустаҳкам барпо этишлари лозимлигини уқтирди.

Хозирги пайтда қарийб ҳар куни дунёнинг турли бурчакларида дин ниқоби остидаги ақидапараст бузғунчи кучларнинг содир этаётган қўпорувчиликлари, бегуноҳ кишилар ҳаётига зомин бўлаётгани, мамлакатлар тинчлиги, тараққиётининг кушандаси бўлиб, бу каби жаҳолатда ҳали ўз дунёқарашига эга бўлмаган ёшлар борлигини афсус билан билдириб, ўқувчиларни турли йўллар билан кириб келаётган жаҳолат тузоғидан огоҳ бўлишликка чақирди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *