МАСЖИДЛАРИМИЗДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Бугун юртимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида юртимиз бўйлаб кўплаб масжидларимизнинг барпо бўлиши бунга яққол мисолдир.
Вилоятимизнинг гўзал воҳаларидан бири бўлмиш, Хоразм воҳамизда ҳам диний соҳада кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Масжидлар бинолари янгидан қурилиб, юксак ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.

 

Жойлардаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош Шовот туманидаги янгидан барпо қилинаётган “Қори Эшон бобо” масжидининг қурилиш ишлари билан танишди. Масжид 2019 йилнинг декабрь ойи охирларига фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётганини айтиб, бу ерда ҳизмат қилаётган ишчи ходимлар билан суҳбатлашиб, олиб борилаётган қурилиш ишларига ўзининг тавсияларини берди ва масжид халқимизга узоқ йиллар ҳизмат қилишини сўраб дуолар қилдилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *